ЁШЛАР УЧУН КУШИМЧА ИМТИЁЗЛАР ВА КАФОЛАТЛАР.

6.4           Халк таълими ишида ва халк таълимини ривожланишида ёш мутахасислар иштироки самарасини янада ошириш хамда ёшларни ижтимоий химоя масаласини ечимини топиш мақсадида томонлар қуйидагиларга келишиб оладилар:

— Халқаро мехнат ташкилотининг 138, 182-сонли Конвекцияларига биноан ишга қабул қилиш учун энг кичик ёшга риоя этиш хамда болалар мехнатининг оғир шаклларини таъқиқлаш юзасидан аниқ мақсадга йўналтирилган иш олиб бориш;

— ёшлар билан ишлаш бўйича комплекс дастур ва уни амалга ошириш тадбирларини ишлаб чикиш;

— ёш мутахассислар  ва ёш усталар кенгашини тузиш;

— ёш ходимлар, мутахассислар ва бошкалар ўртасида касб махорати бўйича танловлар ўтказиш;

— ёш оилалар аъзолари бўлмиш ходимларга хар тарафлама ёрдам кўрсатиш. (Масъул: ХТМФМТТЭ булими).

6.5           Қонун хужжатларига асосан ва мазкур КЕЛИШУВ мақсадларида:

а) 30 ёшгача булган ходимлар ЁШЛАР деб хисобланади;

б) олий ва ўрта махсус маълумотга эга бўлган ва олган мутахассислиги бўйича илк бор ишга кирган ходимлар, таълим муассасасини битиргандан сўнг 3 йил давомида ЁШ МУТАХАССИСлар деб хисобланади.

в) расмийлаштирилган никохда илк бор турган ва хар бири 30 ёшга тўлмаган эр-хотинлар ЁШ ОИЛАлар деб хисобланадилар.

6.6           Тарафлар Мехнат кодексида кўзда тутилган қуйидаги кафолатларга риоя этилишини хамда имтиёзлар берилишини таъминлаш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар:

а) ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар учун (135, 143, 144, 202, 203, 214, 239, 240, 241, 242, 243, 244, 245, 246-моддалар);

б) ишни таълим билан бирга олиб бораётган ходимлар учун (103, 143, 144, 249, 250, 251, 252, 253, 254, 255, 256, 257-моддалар);

в) таълим муассасасини битирган ходимлар учун (68, 84,103 ва 247/1 моддалар).

6.7  Иш берувчининг мажбуриятлари:

а)ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга мехнатни мухофаза қилиш, иш вақти, таътиллар ва бошқа мехнат шартлари сохасида қўшимча имтиёзлар бериш;

б) ёш ходимлар ва ёш оилалар учун банклар тамонидан бериладиган узок муддатли кредитларни олишда кафиллик килиш;

в) ёш оила аъзолари бўлган ходимларга – мамлакатимизда ишлаб чиқарилган узок муддат фойдаланиладиган истеъмол молларини харид илиш ва уй жой урилиши учун;

г) сафарбарлик захирасидаги харбий хизматга чақирилган ходимларга – пул маблағларини молия вазирлигининг махсус хисоб рақамига киритиш учун фоизсиз ссудалар олишга кўмаклашиш

6.8  Касаба уюшма  туман  кенгаши мажбурияти:

а) ёш ходимларнинг ижтимоий хуқуқлари ва кафолатларини химоя килиш ишларини янада мукаммаллаштириш учун мавжуд хукукий-норматив базадан фойдаланиш;

б) ёш йигит-кизларни касаба уюшма фаолиятига жалб этиш ишларини олиб бориш ва жамоат ишида фаоллик кўрсатганларни мунтазам равишда тақдирлаш;

6.9.Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 84-моддасига асосан ўрта махсус,касб-ҳунар таълими муассасаларини ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасаларини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари ишга қабул қилинганда дастлаб синов белгиланмаслиги устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш.

6.10. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 2471— моддасига асосан “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг, шунингдек  давлат грантлари бўйича таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кирган битирувчилари билан меҳнат шартномаси  у тузилган кундан эътиборан уч йиллик муддат ўтгунига қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинганида  иш берувчи бу ҳақда маҳаллий меҳнат органини хабардор қилиши  шарт”лиги устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш.