Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси

 

Хотин-қизлар  билан ишлаш масалалари бўйича комиссиянинг   аъзолари ҳақида умумий маълумот

 

Исми фамилияси  

Вазифаси

Ишлайдиган ташкилоти ва лавозими
1 Қурбонбоева Дилором Комиссия раиси 14-сон мактаб, ўқитувчи
2 Салаева Гулбаҳор Комиссия аъзоси 9-сон МТМ, тарбиячи
3 Юсупова Гулбар Комиссия аъзоси 28-сон мактаб, ўқитувчи
4 Давлетова Сайёра Комиссия раиси 19-сон мактаб, ўқитувчи
5 Қозоқова Зуҳра Комиссия раиси 1-сон МТМ, мудира

 

 

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Урганч туман кенгаши қошидаги хотин-қизлар  билан ишлаш масалалари бўйича  комиссиянинг йиғилиш

 

БАЁНИ —7

 

26 декабрь 2017 йил                                                                                                           Урганч тумани

 

 

Комиссия йиғилиши бўлиб, раислик қилди комиссия раиси Д.Қурбонбоева,

Иштирок қилдилар:

Комиссия  аъзолари: Г.Салаева, С.Давлетова, Г.Юсупова, З.Қозоқова.

 

Кун тартиби:

 

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Урганч туман кенгаши қошидаги хотин-қизлар масалалари бўйича комиссиянинг 2018 йил учун иш режасини тасдиқлаш тўғрисида.

 

 

Эшитилди:                  

Кун тартибидаги масала юзасидан комиссия раиси Д.Қурбонбоева сўзга чиқди.                     У комиссиянинг 2018 йил учун иш режаси лойиҳаси билан  комиссия аъзоларини таништирди.

Ушбу масала юзасидан йиғилиш

 

                                                         Қарор қилди:

 

1.Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Урганч туман кенгаши қошидаги хотин-қизлар билан ишлаш масалалари  бўйича  комиссиянинг 2018  йил учун белгиланган  иш режаси  тасдиқлансин.                                                              (илова қилинади).

  1. Комиссия аъзоларига режалаштирилган масалаларни ўз вақтида сифатли тайёрлаш, қабул қилинган қарорлар назоратини таъминлаш вазифаси топширилсин.
  2. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Урганч туман кенгаши қошидаги хотин-қизлар билан ишлаш масалалари бўйича комиссиянинг                                 2016 йил 26 декабрдаги “Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Урганч туман кенгаши қошидаги хотин-қизлар билан ишлаш масалалари бўйича доимий комиссиянинг 2017 йил учун  тасдиқланган иш режаси тўғрисида”ги     5-сонли қарори назоратдан туширилсин.

4.Ушбу  қарорнинг бажарилишини назорат қилиш комиссия раиси Д.Қурбонбоева зиммасига юклатилсин.

 

 

Комиссия раиси:                                                                                  Д.Қурбонбоева

 

Туман касаба уюшма кенгаши қошидаги хотин-қизлар

билан ишлаш масалалари бўйича комиссияни

 

2017 йил 26 декабрдаги 7-сонли йиғилиш қарори билан

Тасдиқланган

Хотин-қизлар  билан ишлаш масалалари бўйича комиссиянинг                                            2018 йилга мўлжаллаб тузилган иш режаси

 

Амалга ошириладиган тадбирлар Муддати Масъуллар
Комиссия йиғилишида кўриладиган масалалар

 

1 Мактабгача таълим муассасаларида  мехнат қилаётган  хотин-қизларнинг бўш вақтларини  сермазмун ўтказиш борасида  маъмурият ва касаба уюшмаси томонидан амалга оширилаётган ишлар аҳволи тўғрисида. 2018 йил

июнь

Комиссия  аъзолари
2 “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш  йили”да  комиссия томонидан олиб борилган ишлар тўғрисида. 2018йил                                декабрь Комиссия аъзолари
Йил давомида амалга ошириладиган тадбирлар

 

1 2018 йилда тузиладиган жамоа шартномалари ва жамоа келишувига хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш, улар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича, меҳнат қонунчилигида аёлларга берилган имтиёзларни киритилишини ташкил этиш. Февраль-март Туман кенгаши, комиссия аъзолари
2 8-март ва Наврўз байрами, 1-октябрь-устозлар ва мураббийлар куни муносабати билан хотин-қизлар ўртасида спорт тадбирларини ташкил этиш ва  ўтказиш. Март, октябрь Туман кенгаши, комиссия аъзолари
3 8-март байрами муносабати билан маданий-маърифий тадбирлар ва учрашувлар ўтказиш. Март Туман кенгаши, комиссия аъзолари
4 Соҳада кўп йиллар меҳнат қилган фахрийлар билан давра суҳбатлари ташкил этиш. Май ,

Октябрь

Туман кенгаши, комиссия аъзолари
5 Наврўз,Мустақиллик байрамларида, Конституция қабул қилинган куни  муносабати билан ёш оналарни, ёш боласи бор аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида моддий ёрдамлар кўрсатиш. Март, август, декабрь Туман кенгаши, комиссия аъзолари
6 Соҳада меҳнат қилаётган фаолларни республикамизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатини ташкил этиш. Режа асосида Туман кенгаши, комиссия аъзолари
7 Соҳада меҳнат қилаётган  кўп болали, боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандларини ёзги дам олиш  даврида болалар оромгоҳларида  дам олишларини ташкил этиш. Июнь-август Туман кенгаши, комиссия аъзолари