Спорт тадбирлар

 

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши томонидан жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишларини кундалик турмуш тарзига айлантириш, оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, ходимларни бўш вақтларида спорт билан шуғулланишларни ташкил этиш мақсадида ташкилот ва массасаларда спорт мусобақалари  мунтазам ўтказиб келинмоқда. Шунингдек, меҳнаткашлар  “Ходимлар гимнастикаси” билан шуғулланиб келмоқдалар.

Февралда ташкилот ва муассасаларда касаба уюшма аъзолари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида “Соғлом оила” шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди. Ушбу спорт мусобақаси барча ташкилотларда ўтказилиб, 20та ғолиб оилалар  туман миқёсида белллашдилар. Туман биринчилигида ғолиб бўлган иштирокчилар туман кенгаши томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Кенгаш тизимидаги мактабгача таълим муассасаларида меҳнат қилаётган ходимлар ўртасида  8-март байрами муносабати билан спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақада 20та мактабгача таълим муассасаларидан 80 нафар иштирокчи қатнашди. Иштирокчилар спортнинг армрестлинг, узунликка сакраш, ядро ирғитиш ва 60 метрга югуриш турлари бўйича беллашдилар. Мусобақада иштирокчилар ўзаро  қизғин  ва  муросасиз баҳсларда беллашдилар.  Ғолиб ва фаол иштирокчилар туман кенгашининг “Диплом” ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Наврўз байрами муносабати билан умумтаълим мактабларида меҳнат қилаётган хотин-қизлар ўртасида Аёллар спартакиадаси ўтказилди. Туман кенгаши тизимида 40та умумтаълим мактабларидан  200 нафар иштирокчилар  спортнинг 5 тури бўйича беллашдилар. Иштирокчилар шашка, узунликка сакраш, армрестлинг, ядро улоқтириш ва 60 метрга югуриш бўйича ўзаро беллашдилар. Ғолиблар туман кенгашининг “Диплом” ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.