Ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш-касаба уюшмаларининг долзарб вазифаси

Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг  2018 йил 10 майда “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир  қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли қарори  таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Урганч туман кенгаши  тармоқ ташкилот ва муассасаларида  кенг ўрганилди.

Ана шундай йиғилишлардан бири  2019 йил 2 август куни тумандаги 18-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида   ўтказилди. Йиғилишда туман кенгаши раиси М.Мадаминова қатнашди.  У қарорда  таълим тизими ташкилотлари ходимлари, ўқувчи ва талабаларини мажбурий меҳнатга, шу жумладан ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари, металл чиқиндилари ва макулатура йиғиш, шунингдек, бошқа турдаги  мавсумий ишларга жалб қилиш ҳолатларининг  зудлик билан олдини олиш ва бундай ҳолатларга чек қўйиш белгиланганлиги тўғрисида гапирди.

Йиғилишда  касаба уюшма қўмитаси раиси  А.Хажиева сўзга чиқди. У ўз сўзида   таълим тизими ходимларини  мансабдор шахслар томонидан ҳар қандай шаклдаги мажбурий меҳнатга жалб қилинса, иш ҳақидан ноқонуний ушламалар ушлаб қолинса,  уларга нисбатан қатъий интизомий чоралар кўрилиши ҳақида гапирди.Шунингдек, туман касаба уюшмаси томонидан барча ташкилотларга  Ишонч телефонлари плакатлари берилгани ҳақида ҳам айтди.