«Ўзбек тили –ифтихоримсан, номус-орим тимсоли»

 

 

1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди ва  тил ҳақидаги қонун қабул қилинди.

 Ана шу санага бағишлаб тумандаги 1-сонли мактабда «Ўзбек тили-ифтихоримсан, номус-орим –тимсоли»  мавзусида «Маънавият соати» ўтказилди.

Бугунги кунда мактабда 117 нафар ходим  мехнат килади. Шундан 93 нафарини аёллар ташкил килади.      Маънавият соатида мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Рахимова Гулшан «Ўзбек тили-ифтихоримсан, номус-орим –тимсоли»  мавзусида маъруза килди. У ўз маърузасида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгани ўзбек тилига берилган катта эътибор эканлиги, ўзбек тилининг тарихи ҳақида гапириб, тил ҳақидаги ўзбек адибларининг фикрларини келтирди. Рахимова Гулшан маърузасини  тил ҳақидаги шеър билан якунлади.

Маънавият соатида мактаб директори Г.Мадрахимова, мактаб хотин-қизлар қўмитаси раиси Н. Юлдашева, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари М.Назаровалар  тил хакида ўз фикрларини билдирди.

Анъанавий август Кенгаши- режа ва истиқбол

 

 

 

 

 

 

25 август куни тумандаги Қоромон маданият ва аҳоли дам олиш марказида туман халқ таълими ходимларининг анъанавий август Кенгаши бўлиб ўтди.

Кенгашда туман ҳокими О.Бекчанов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Э.Худойназаров, тумандаги тегишли ташкилот вакиллари, шунингдек, умумий ўрта таълим мактабларида меҳнат қилаётган фаол, жамоатчи устоз ва мураббийлар иштирок этдилар.

Кенгашда туман ҳокими О.Бекчанов 2017-2018 ўқув йилида туман халқ таълими тизимида олиб борилган намунали ишлар, эришилган ютуқлар тўғрисида гапирди. Шунингдек, ўқув йилида йўл қўйилган камчиликларга тўхталиб ўтди. Кенгашда туман халқ таълими бўлими мудири О.Абдурахимов ўтган ўқув йили якуни бўйича маъруза қилиб, 2018-2019 ўқув йилида таълим тизими ходимлари олдида турган вазифалар хусусида батафсил тўхталди.

Музокарага таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси М.Мадаминова сўзга чиқиб, бугунги кунда ижтимоий соҳа вакилларини ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида гапирди. Бундан ташқари таълим тизими ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилмаслик бўйича  Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майда “Мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бўйича гапирди. Бу борада туман касаба уюшма кенгаши томонидан барча бошланғич ташкилотларга “Ишонч телефонлари” плакати тарқатилгани ва  ходимлар ўртасида аноним сўровномалар олиниб бу борадаги уларнинг фикр ва мулоҳазалари, таклифлари ўрганилаётгани ҳақида гапирди.

Кенгашда олий таълим муассасаларини битказиб ўзининг педагогик фаолиятини бошлаётган ёш устозларнинг Қасамёди қабул қилинди.

Тадбирда туман халқ таълими тизимида меҳнат қилиб, ўтган ўқув йили натижаларига кўра юқори кўрсаткичларга эришган бир гуруҳ устоз ва мураббийлар туман ҳокимлиги, вилоят халқ таълими бошқармаси ва туман халқ таълимининг “Фахрий ёрлиғи” ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

                                              

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

   Болалар –келажагимиз.

“Биз таълим ва тарбия тизимининг барча бўғинлари

           фаолиятини бугунги замон талаблари асосида

             такомиллаштиришни ўзимизнинг биринчи

                    даражали вазифамиз деб биламиз”

                               Ш.М.Мирзиёев

 

 

Бугунги кунда мактабгача таълим йўналишига давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. Нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил этилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 27 йиллиги байрами арафасида Урганч туманидаги Ғойбу қишлоғида “Сарварабону” нодавлат таълим муассасаси  ўз фаолиятини бошлади.

Муассасада 4 нафар ходим меҳнат қилади. Муассасада 15 нафар тарбияланувчи бор. Ушбу мактабгача таълим муассасасида болаларнинг таълим-тарбия олишлари учун барча  шароитлар яратилган. Болаларга рус тили ва инглиз тили фанлари бўйича  тўгараклар ташкил этилган, спорт майдончаси мавжуд.

Бундай таълим муассасаларини сони ошиб бормоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Маданий-маърифий тадбирлар.

 

  1. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раёсати қарорига  асосан 2018 йил учун   Меҳнаткашлар ўртасида миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланган. Шунингдек , кенгаш тизимидаги таълим-тарбия ва маданият муассасалари касаба уюшма ташкилотларида ходимлар орасида ҳар ойда “Маънавият соатлари” ўтказилиб келинмоқда. Ташкилот ва муассасаларга “Маънавият соатлари”нинг намунавий мавзулари  тавсия қилинди. Январь ойида  барча бошланғич касаба уюшма ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти  И.Каримов  тавваллуд топгани кун муносабати билан “Ислом Каримов – мустақил Ўзбекистон давлати асосчиси” мавзусида “Маънавият соатлари” ўтказилди. Ҳар бир ўтказиладиган “Маънавият соатлари”да  тегишли мутахассис ўқитувчилар, ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари, шунингдек фахрийлар ва маҳалла фаолларини иштироки таъминланиб келяпти.

Туман халқ таълими бўлими фаоллар залида касаба уюшма фаоллари иштирокида “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов-мустақиллигимиз асосчиси” мавзусида  “Маънавият соати” ўтказилди.Бунда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Мустақиллик йилларида олиб борган фаолияти тўғрисида фикрлашдилар. Касб-ҳунар коллежлари маънавият хонаси ва кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов асарлари  кўргазмаси ташкил этилиб,шу мавзуда “Маънавият соатлари” ўтказилди.

17-22 февраль кунлари бир гуруҳ ходимларнинг қадимий Бухоро шаҳрига саёҳати ташкил этилди. Саёҳат жараёнида 22 нафар ходим Бухоро шаҳридаги “Жуйзар” санаторийсида дам олдирилди ва соғломлаштирилди. Саёҳатчилар орасида 4 нафар меҳнат фахрийси, 5 нафари ёшлар эди. Санаторийда барча ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Бунда улар ультратовуш текширувидан ўтказилди, юрак кардиограммаси амалга оширилди, қон таҳлили ўтказилди. Барча ходимларга физиотерапия муолажалари қилинди.

Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ташкилот ва муассасаларда “Аёл борки олам мунаввар” мавзусида аёлларни шарафлаш тадбирлари ташкил этилди. Жумладан, туман халқ таълими бўлимида  тизимдаги ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган аёл педагог ва ходимлар иштирокида тадбир ўтказилди.  Тадбирда туман халқ таълими бўлими мудири О.Абдурахимов, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Б.Бердиевалар ҳам иштирок этдилар. Тадбирда қатнашчилар  тарихдан  машҳур ўзбек аёлларидан Тўмариснинг жасорати ҳақида, ўзбек шеъриятида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлган Зулфияхоним  ҳаёти ва ижоди ҳақида, шунингдек бугунги кунда аёлларга яратилаётган имтиёзлар ҳақида айтилди. Касаба уюшмаларида ҳам ташкилот ва муассасаларнинг жамоа шартномаларида аёллар ва ёшлар бўйича алоҳида бўлим бўлиб, унда уларга меҳнат қонунчилигида белгиланган имтиёзлар ҳақида маълумотлар келтирилди.

 

Ташкилот ва муассасаларда  “Наврўз — қадриятларимиз тимсоли”, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти” мавзуларида “Маънавият соатлари” ўтказилди. Меҳнат жамоаларида Наврўз байрамининг тарихи, анъана ва қадриятларимизнинг моҳиятини ва аҳамиятини кенг ёритувчи, она заминни ардоқлаб, унинг неъматларини, бугунги тинч ҳаётни қадрлаб, шукроналик туйғуси билан яшашга даъват қилувчи “Наврўз – қадр-қиммат, меҳр-мурувват ва анъаналар тимсоли” номли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Тадбирларда маҳаллаларнинг фаоллари, меҳнат фахрийларининг иштироки таъминланди. Тадбирлар жараёнида сумалаклар тайёрланди.

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан берилган узайтирилган дам олиш кунларида ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг ўз ҳудудимиздаги диққатга сазовор жойларга ва республиканинг тарихий шаҳарларига саёҳатларини ташкил этилди.Жумладан, 20 март куни  21 нафар фаол, жамоатчи касаба уюшма аъзоларининг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган Савицкий номидаги давлат санъат музейига саёҳат ташкил этилди.  Шунингдек, аъзоларнинг Султон Увайс бобо зиёратгоҳига ҳам ташрифлари ташкил этилди.                                                              Шунингдек, 20-22 март кунлари мактаб ва коллежларда таълим олаётган   аълочи ва жамоатчи ўқувчилардан 250 нафарини ва уларнинг устозларини қадимий Хива шаҳрига саёхати ҳомийлар ҳисобидан амалга оширилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Таълим, фан ва маданият  ходимлари касаба уюшмаси  туман ташкилоти  томонидан меҳнаткашлар ўртасида миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини амалга ошириш бўйича 2017 йилга мўлжалланган  чора-тадбирларининг 2017 йил давомида бажарилиши тўғрисида

МАЪЛУМОТ

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да касаба уюшмаларининг халқ ичига кириб бориши, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламдаги ислоҳотлар моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини меҳнаткашларга, айниқса ёшларга атрофлича тушунтириш, миллий ғоя тарғиботини ҳамда маданий-маърифий йўналишдаги ишларнинг самарадорлигини  ошириш ва бу жараёнларда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида туман  кенгашининг чора -тадбирлар режаси тасдиқланди. Чора-тадбирлар режасини амалга ошириш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Жумладан, ташкилот ва муассасаларда Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб “Тинчлик учун курашмоқ керак”, “Ўзбекистон – мустақил Ватанимиз, миллий армиямиз фахру ғуруримиз!” мавзусида маънавий ва маданий тадбирлар ўтказилди. Касб-ҳунар коллежларида  байналминалчилар ҳамда Қуролли Кучларда хизмат қилган фахрийларни жалб қилган ҳолда “Миллий армиямиз – ғуруримиз, ифтихоримиз”, “Менинг армиям – менинг фахрим”, “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” каби мавзуларда давра суҳбатлари ташкил қилинди.

Туман кенгаши томонидан 2017 йил давомида бир қатор маданий- маърифий тадбирлар ўтказилди. 8-март Халқаро хотин-қизлар куни байрами хамда        Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан  мактабларда “Сиз доим эъзоздасиз”, “Қариси бор уйнинг  париси бор” мавзуларида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди ва ушбу тадбирларга узоқ йиллар таълим сохасида ишлаган мехнат фахрийлари таклиф қилинди.

Туман кенгаши томонидан  8-март байрами муносабати билан умумий ўрта таълим мактабларида меҳнат қилаётган хотин-қизлар ўртасида Аёллар спартакиадаси ўтказилди. Бунда иштирокчилар спортнинг 5 тури бўйича беллашдилар.Ғолиблар ва иштирокчилар туман кенгашининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Шунингдек, Наврўз байрами муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон, кўп болали касаба уюшма аъзоларидан 89 нафарига моддий ёрдам берилди. Ушбу тадбирга туман кенгаши касаба уюшма бюджетидан 6898875 сўм маблағ сарфланди. 2 нафар ходимнинг юбилей саналари кенг нишонланиб, уларга  туман кенгашининг фахрий ёрлиқ ва қимматбахо  совғалари топширилди.

Шунингдек 2017 йил  давомида жами 16 нафар ходимга 3370275 сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Туман кенгаши тизимидаги 42 та бошланғич ташкилотлар томонидан март ойида ўтказилган “ Маънавият соатлари” да “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурининг мақсад ва моҳиятини кенг тарғиб қилинди.

Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 26 йиллиги байрами муносабати билан барча ташкилот ва муассасаларда маданий-маърифий тадбирлар уюштирилди, “Маънавият соатлари”  ўтказилди. Жумладан, туман кенгаши томонидан   2 ёшдан 3 ёшгача бола парваришида бўлган  7 нафар ёш оналарга 255,0  сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Тармоқ ташкилотларида меҳнат қилаётган кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва кўп болали 45 нафар оилаларнинг 46 нафар фарзандларига 3450,0 минг сўмлик ўқув қуроллари олиб берилди.  Ташкилот ходимларининг  14 нафар фарзандларига чет тилларни ўргатиш учун моддий кўмаклашиш мақсадида фарзандлари Баркамол авлод болалар марказида шуғулланаётганларга  69,5 сўм миқдоридаги ота-она бадали тўлови тўлаб берилди.  Ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган кўп болали                         5 нафар аёлларга ойлик маоши сақланган ҳолда иш вақтини ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қилиб белгилаб берилди.

27-сонли мактабнинг  ишчиси Қутлимуратов Амонбойнинг 2 нафар фарзанди тўлов шартномаси асосида ўқитаётгани  ва оиласи ижтимоий ҳимояга муҳтож оила эканлигини ҳисобга олган ҳолда унинг Урганч Давлат университетида таҳсил олаётган фарзандининг тўлов шартномасини   тўлашда  моддий ёрдам бериш мақсадида   туман кенгаши бюджети ҳисобидан  300,0 сўм ўтказиб берилди.

Туман кенгаши томонидан  36  нафар ёш оилаларга   3600,0  сўм миқдорида  моддий ёрдам берилди.

Соҳада туризмни ривожлантириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, тармоқ ташкилотларида меҳнат қилаётган 25 нафар ходимнинг қадимий Хива шаҳрига саёҳати ташкил этилди. Ходимлар Хива шаҳрининг тарихий обидалари, музейлари ва бугунги кунда Хива шаҳрида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишдилар.Ушбу тадбирга туман кенгаши касаба уюшма бюджетидан 1284,0 сўм маблағ сарфланди.

Тармоқ касаба уюшма ташкилотларида 1-октябрь- “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” кенг  нишонланди.Барча таълим-тарбия муассасаларида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Тармоқ ташкилот ва муассасаларида меҳнат қилган фахрийлар ва касаба уюшма фаоллари моддий рағбатлантирилди. Ушбу мақсадга туман кенгаши касаба уюшма бюджетидан 19194,0 сўм маблағ сарфланди.

3-декабрь –халқаро ногиронлар куни муносабати билан ташкилот ва муассасаларда маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди. 15-сонли мактабнинг ногирон фарзанд тарбиялаётган касаба уюшма аъзосининг фарзандига 95,0 сўмлик ўқув қуроллари олиб берилди.

Конституция куни муносабати билан фаол касаба уюшма аъзоларидан  31 нафари 3326,0 сўм моддий рағбатлантирилди, 13 нафарига 1105,0 сўмлик совғалар берилди  ва 29 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимларга   25780,0  сўм миқдорида  моддий ёрдам берилди.

14-январь-Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ташкилотларда ўтказилган “Маънавият соатлари” тўғрисида “Урганч ҳақиқати” газетасининг                     25-январдаги   1-2 сонида “Ғуруримиз-ифтихоримиз” мақоласи чоп этилди. Туман кенгаши  томонидан ўтказилган “Спорт-саломатлик гарови” шиори остидаги спорт мусобақаси тафсилотлари “Хоразм ҳақиқати” газетасининг  2017 йил                                   18 февралдаги  14-сонида   “Саломатлик гарови” мақоласи орқали ёритилди. Туман кенгаши томонидан ўтказилган спорт тадбирлари  “Урганч ҳақиқати”газетасининг 2017 йил 27 мартдаги 6-7 сонларида “Ҳам соғлик, ҳам шодлик улашиб” мақоласида ёритиб берилди. Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 26 йиллиги  байрами муносабати билан  туманда жойлашган ҳарбий қисмда маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбир тафсилотлари “Урганч ҳақиқати” газетасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 17-18 сонларида берилди.

2017 йил 15 мартда вилоят радиосининг “Инсон манфаатлари” радиоэшиттиришида туман кенгаши раиси М.Мадаминованинг таълим, фан ва маданият ходимлари ксаба уюшмаси Урганч тумани ташкилоти томонидан ходимларни ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида “Соғлом она ва бола йили”да амалга оширилган ишлар ва 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да  касаба уюшмалари олдида турган вазифалар ҳақидаги суҳбати  берилди.

Меҳнат жамоаларида “Наврўз” байрамининг тарихи, анъана ва қадриятларимизнинг моҳиятини ва аҳамиятини кенг ёритувчи, она заминни ардоқлаб, унинг неъматларини, бугунги тинч ҳаётни қадрлаб, шукроналик туйғуси билан яшашга даъват қилувчи “Наврўз — қадриятларимиз тимсоли” номли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.  Меҳнат жамоаларида байрам муносабати билан ўзбек халқ ўйинлари ва спортнинг миллий турлари бўйича мусобақалар  ўтказилди. Туман марказида, шунингдек туманнинг қишлоқ жойларида ҳамда барча ташкилот ва муассасаларда Наврўз байрами тадбирларида “Қушлар байрами”, “Гуллар байрами”, “Варрак учириш мусобақалари” ҳамда “Сумалак сайли” тадбирлари ташкил этилди.

“Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ташкилот ва муассасаларда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат ва Қуролли Кучлар фахрийлари иштирокида “Қаҳрамонлик, бурч ва фидойилик” ҳамда “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият” шиорлари остида маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилди.

2017 йилги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Шу режа асосида ўқувчиларнинг ёзги дам олиш мавсумини мазмунли ўтказиш, қувноқ ва қизиқарли ўйинлар, спорт мусобақалари, турли мавзуларда учрашувлар, маънавий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловлари, спорт тадбирлари ўтказиб келинди. Туманда ташкил этилган оромгохларда Маънавият тарғибот маркази туман бўлими, туман маданият  бўлими, “Урганч ҳақиқати” газетаси билан ҳамкорликда  12 та маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Ташкилот ва муассасаларда ўтказилаётган “Маънавият соатлари”да “Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда амалга оширилган туб ўзгаришлар”, “Буюк аждодларимиз ҳаёти, улар эришган ва бугунги кунда бутун маърифатли инсониятни ҳайратга солиб келаётган ютуқлари – маънавий жасорат намунаси”, “Мустақиллик йилларида эришган энг катта бойлигимиз – халқимизнинг тинч ва осуда ҳаёти, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик”, “Мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий ислоҳотлар ва уларнинг аҳамияти” мавзулари ўрганилди.

Туманда ташкилот  ва муассасаларда ишлаётган ходимларга миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик, Ўзбекистоннинг чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш орқали мамлакатимиз мустақиллиги ва хавфсизлиги “Қўшниларимиз билан рақобат қилиш эмас, балки ҳамкорлик қилиш, минтақамиздаги муаммоларни биргаликда ҳал этиш” тамойили асосида ўтказилаётган “Маънавият соатлари”да кенг тушунтирилди.

Ташкилот ва муассасаларда “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этувчи маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар ташкил қилинди. Жумладан, туман марказида, истирохат боғларида аҳоли учун эл ардоқлаган, таниқли санъаткорлар, ёзувчи, шоирлар иштирокида маданий  тадбирлар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч”, “Ўзбекистон Мустақилликка эришиш остонасида”, “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” асарлари мазмун-моҳияти, асосий йўналишлари, жамиятимиз тараққиёти ва фуқаролар онг-тафаккурини ривожлантиришдаги аҳамиятини кўрсатиб беришга қаратилган ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий тадбирлар барча  ташкилотларда  ўтказилди.

Касаба уюшмалари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда таълим муассасаларнинг 24 тасида ҳам шу мавзуларда учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилди.

Бугунги кунда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламдаги ислоҳотлар моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва миллий ғоя тарғиботини меҳнаткашларга етказиш мақсадида ташкилотларда “Маънавият соатлари” ўтказилиб келинмоқда. Ўтказилган тарғибот ишлари малакали ўқитувчилар, Маънавият тарғибот маркази туман бўлими қошидаги тарғиботчилари ҳамда касаба уюшмалари фаоллари томонидан амалга оширилди.

2017 йил давомида 71 та бошланғич ташкилотларда “Маънавият соатлари” ўтказилиб, унда 4000 мингдан ортиқ ишчи-ходимлар иштирок қилишди.

Туман ташкилоти  томонидан 2017 йилда туманда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар режаси асосида ташкилотларда “Диний – экстремизм ва “Оммавий маданият” – жамият ижтимоий барқарорлигига таҳдид” мавзусида ўтказиладиган маърифий учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилди.

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дастури талабларини бажаришда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминланди. Хонадонларни ва бошқа ижтимоий объектларни ўрганиш бўйича туман штаби Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмалари  туман кенгашида  ташкил этилди. Ҳисобот даврида 31012 та хонадон ўрганилди.

Ўрганиш давомида 5759 та муаммо ва камчиликлар аниқланди, туман ҳокимликлари томонидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилди, 14 та муаммо вилоят даражасидаги чора-тадбирлар режасига киритилди.

 

 

 

Меҳнаткашлар ўртасида миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини амалга ошириш бўйича 2018 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар

 

Т.р.

 

Ўтказиладиган тадбирлар

Ижро муддати  

Ижро учун масъуллар

1    Касаба уюшма ташкилотларининг миллий ғоя тарғиботини амалга ошириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича 2018 йилга мўлжалланган дастурларини ишлаб чиқиш. январь Туман кенгаши  ва бошланғич ташкилотлар
2    Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан меҳнат жамоаларида жамоатчилик вакиллари, ҳарбий хизматчилар ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари фахрийларини жалб этган ҳолда “Миллий армиямиз ёшларимиз қалбида садоқат, жасорат, матонат туйғуларини мустаҳкамловчи ҳаёт мактабидир”, “Ватанни ҳимоя қилиш – шарафли, олийжаноб ва масъулиятли бурч”, “Миллий армия байрами – менинг байрамим!” мавзуларида Давра суҳбатлари ва  учрашувлар ўтказиш. январь Туман кенгаши  ва бошланғич ташкилотлар
3    Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан  ташкилот ва муассасаларда “Аёл борки олам мунаввар” мавзусида аёлларни шарафлаш тадбирларини ташкил этиш.

 

март Туман кенгаши  ва бошланғич ташкилотлар
4    Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан “Наврўз – қадр-қиммат, меҳр-мурувват ва анъаналар тимсоли” шиори остида маънавий-маърифий ва спорт тадбирларини амалга ошириш.

 

март Туман кенгаши  ва бошланғич ташкилотлар
5   Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами муносабати билан меҳнат жамоаларида уруш ва меҳнат фахрийлари иштирокида “Қаҳрамонлик, бурч ва фидойилик” ҳамда “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият” мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва “Авлодлар учрашуви” ташкил этиш.

 

май Туман кенгаши  ва бошланғич ташкилотлар
6 Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ходимларнинг фарзандларини ҳамда “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчиларини музейларга, маданият ва истироҳат боғларига, республикамизнинг тарихий шаҳарларига ҳамда ўз ҳудудларидаги бунёдкорлик иншоотларига ташрифларини ташкил этиш. июнь Туман кенгаши  ва бошланғич ташкилотлар
7    Ҳаваскорлар ўртасида “Санъатим сенга, обод юртим” ижодий кўрик-танловини ўтказиш.

 

июнь-август Туман кенгаши  ва бошланғич ташкилотлар
8   Ёз мавсумида болалар соғломлаштириш оромгоҳларида “Мустақиллик менинг тақдиримда”, “Ватан – болалар нигоҳида”, “Мен Ўзбекистоннинг бахтли фарзандиман”, “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур” каби мавзуларда маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари, танловлар ташкил этиш. июнь-август Туман кенгаши  ва бошланғич ташкилотлар
9  Жойларда Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан шоир ва ёзувчилар, санъаткорларни жалб этган ҳолда маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш.

 

август-сентябрь Туман кенгаши  ва бошланғич ташкилотлар
10    Касаба уюшмалари иштирокида ташкилот ва муассасаларда жойлардаги миллий-маданий марказлар вакиллари билан ҳамкорликда “Тинчлик ва осойишталик, миллатлараро тотувлик – бебаҳо неъмат”, “Ўз уйингни ўзинг асра”, “Эътиқодлар хилма хил, мақсадлар муштарак” мавзуларида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш. йил давомида Туман кенгаши  ва бошланғич ташкилотлар
11 16 ноябрь – “Бутун жаҳон халқаро бағрикенглик куни”ни кенг нишонлаш.

 

ноябрь Туман кенгаши  ва бошланғич ташкилотлар
12    Бугунги кунда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламдаги ислоҳотлар моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини меҳнаткашларга атрофлича тушунтириш мақсадида меҳнат жамоаларида “Маънавият соатлари” ўтказиб боришни тизимли йўлга қўйиш ва бунга Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ва шаҳар, туман бўлимлари мутахассисларини жалб этиш. алоҳида режа асосида Туман кенгаши  ва бошланғич ташкилотлар
13    Барқарор диний ва маънавий-ахлоқий муҳитни таъминлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида ишчи-ходимлар ўртасида диний экстремизм, миссионерлик ҳамда диний ақидапарастликнинг турли кўринишларига барҳам беришга қаратилган давра суҳбатлари ва маърифий тадбирлар ташкил этиб бориш.

 

йил давомида Туман кенгаши  ва бошланғич ташкилотлар
14   Ҳудудларда аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказиш орқали оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга кўмаклашиш. йил давомида Туман кенгаши  ва бошланғич ташкилотлар