Устозлар-касаба уюшмалари эъзозида.

Бугунги кунда мамлакатимизда халқ таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш, таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш соҳасида улкан ишлар амалга оширилди.

2019 йил 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида халқ таълими тизимини ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида 2020 йилда халқ таълими ходимларининг ойлик иш ҳақларини янада ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Узоқ қишлоқлардаги мактабларга ўқитувчиларни жалб этишни янада рағбатлантириш учун уларга уй-жойлар, автотранспорт учун кредитлар бериш кўзда тутилмоқда.

  Касаба уюшмалари ҳам ўз ваколатлари доирасида халқ таълими тизимида меҳнат қилаётган ходимларнинг меҳнатга оид ва меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, ижтимоий-иқтисодий, маънавий ва маърифий  манфаатларини самарали ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратмоқдалар.

  Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ҳамда иш берувчилар ўртасида имзоланган жамоа шартномалари ходимларнинг ижтимоий ҳимояси ва меҳнат ҳуқуқларини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.

  Таъкидлаш лозимки, республикадаги умумий ўрта таълим мактабларидаги бошланғич касаба уюшмалари қўмиталари раислари жамоатчилик асосида фаолият кўрсатаётган бўлиб, ўзларининг асосий ишлари билан бир вақтда, бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раисига юклатилган масъулиятли вазифани ҳам  муваффақиятли уддалаб келмоқдалар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши томонидан “Устозлар-касаба уюшмалари эъзозида” танловининг ташкил этилиши  умумтаълим мактаблари ўқитувчиларини нафақат маънавий-моддий қўллаб-қувватлаш балки  уларнинг касаба уюшмалари қўмитаси раислари сифатида  меҳнатини муносиб тақдирлашдир.

         Ушбу танловни барча бошланғичларга етказиш, танловни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш  мақсадида туман халқ таълими бўлими вакиллари, ҳамкор ташкилот вакили, шунингдек  таълим ва касаба уюшмаси тизимида кўп йиллар фаолият кўрсатган меҳнат фахрийларидан иборат таркибда туманда комиссия тузилди.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Урганч туман кенгашида 9 сентябрда барча умумтаълим мактаблари бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари иштирокида йиғилиш ўтказилди.  Йиғилишда ушбу танлов Низоми билан барчани туман кенгаши раиси М.Мадаминова таниширди. Танловга иштирок этувчи педагог-қўмита раислари кўп йиллардан буён фаолият юритиб келаётган, жамоада ва маҳаллада обрў-эътиборга эга билимли, салоҳиятли ва ўз касбининг фидоийлари бўлиши кераклиги таъкидлаб тушунтирилди.

Танлов Низоми барча бошланғич ташкилотларга етказилди. Туман комиссиясига 6та бошланғич касаба уюшма ташкилотларидан ҳужжатлар тақдим этилди.Ҳужжатлар комиссия томонидан ўрганиб чиқилди. Натижада  20-сонли умумтаълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси, бошланғич касаба уюшма қўмитаси  раиси Жуманиёзова Хавожон фахрли 1-ўринга,              13-сонли умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, бошланғич касаба уюшма қўмитаси  раиси Қиличева Қурбонбика  фахрли 2-ўринга,              14-сонли умумтаълим мактабининг бошланғич синф  ўқитувчиси, бошланғич касаба уюшма қўмитаси  раиси Қурбонбоева Дилором  фахрли 3-ўринга лойиқ деб топилди. Ғолибларнинг тегишли ҳужжатлари  танловнинг вилоят комиссиясига тақдим этилди.

 

 

 

________________________________________________________________________________________

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Урганч туман кенгаши томонидан  “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбири  ўтказилди.

     Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад меҳнаткашларнинг ўз касбига бўлган фидойилиги ва ижодкорлик қобилиятини рағбатлантириш орқали уларнинг профессионал даражасини ошириш, меҳнат унумдорлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий фаолиятга кенг жалб этиш,“Устоз-шогирд” анъаналарини қўллаб-қувватлаган ҳолда, турли соҳаларда меҳнат қилаётган моҳир касб эгаларига ёш мутахассисларни бириктириш орқали ёшларнинг касбий маҳоратини оширишга эришишдан иборат .

Тадбирнинг 1-босқичи 53та бошланғич ташкилотда ўтказилиб,    214 нафар иштирокчининг хужжатлари кўриб чиқилди.

“Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбирини туман босқичида  53та ташкилотдан 60 нафар “Ўз касбининг моҳир эгалари” деб топилган педагог, тўгарак раҳбари, кутубхоначи, спорт мураббийлари ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг ҳужжатлари  кўриб чиқилди.

”Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш  тадбирига тавсия этилган номзодларни фаолияти тўғрисидаги материалларни ўрганиб чиқиш натижаларига кўра  тадбирни ташкил этиш ва ўтказиш комиссияси томонидан 16-сонли мактабнинг мусиқа фани ўқитувчиси Давлетова Интизор, туман маданият бўлимига қарашли Ғойбу маданият ва аҳоли дам олиш маркази раҳбари Бекчанова Айша, 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби фортепиано ўқитувчиси Атаджанов Зокир ғолиб  деб топилди.

Шунингдек, “Энг моҳир спорт мураббийи” номинацияси бўйича  болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийи Бобожонов Мансур ва Йўлдашев Умрбек, “Энг моҳир тарбиячи” номинацияси бўйича 13-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Янгибоева Қурбонбика ва 9-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Салаева Гулбаҳор,  “Энг моҳир мусиқа йўналиши ўқитувчиси” номинацияси бўйича Атаджанова Марҳабо, “Энг моҳир устоз” номинацияси бўйича 20-сонли мактабнинг инглиз тили  фани ўқитувчиси Жуманиёзова Ҳавожон, ”Энг моҳир тўгарак раҳбари” номинацияси бўйича баркамол авлод болалар маркази “Моҳир қўллар” тўгараги раҳбари Атоева Гулнора ва директор ўринбосари Режабов Мансур,  “Энг моҳир ишлаб чиқариш таълими устаси” номинацияси бўйича иқтисодиёт ва тадбиркорлик КҲК ишлаб чиқариш таълими устаси Маткаримова Ёқутжон, саноат касб-ҳунар коллежи ишлаб чиқариш таълими устаси Машарипова Шарофат, “Энг моҳир маданият ходими” номинацияси бўйича туман маданият бўлими тўгарак  раҳбари Салаев Алимжонлар ғолиб  деб топилди ва рағбатлантирилди.

Кўрик-танловлар

 Фаолияти намунали йўлга қўйилган  бошланғич ташкилотларни аниқлаш, рағбатлантириш, уларни иш тажрибаларини оммалаштириш, шунингдек ташкилот ва муассасаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда бошланғич ташкилотларнинг фаол иштирокини таъминлаш, касаба уюшмалари фаолларини ва ёшларни касаба уюшмалари ташкилотлари  фаолиятига кенг жалб этиш мақсадида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови ўтказилиб келинмоқда.

“Энг намунали бошланғич ташкилот“ кўрик-танлови 2017 йил апрел-май ойларида ўтказилди. Бунда 100 нафаргача аъзоси бўлган 40та бошланғич ташкилот ва 100 нафардан ортиқ аъзоси бўлган 5 та бошланғич ташкилотлардан ҳужжатлар ташкилий қўмитага тақдим  этилди. Тақдим этилган ҳужжатлар кўрик-танлов иштирокчиларини баҳолаш мезонларида белгиланган мезонлар асосида  ўрганиб чиқилди ва ғолиблар аниқланди. 100 нафарга аъзоси бўлган ташкилотлар бўйича Баркамол авлод болалар маркази касаба уюшма ташкилоти, 100 нафардан аъзоси бўлган ташкилотлар ўртасида саноат ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи касаба уюшма ташкилоти ғолиб деб топилди.

Иш берувчилар ҳамда кенг жамоатчиликнинг эътиборини меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этишга қаратиш, ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратилиши, бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, шунингдек меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоат назоратини амалга оширишда касаба уюшмалари фаолиятини самарадорлигини ошириш мақсадида “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”ни туман босқичи ўтказилиб келинмоқда. Февралда барча бошланғич ташкилотлар ўртасида “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан кўрик-танлови”нинг туман босқичи ўтказилди. Ташкилий қўмита 52та ташкилот ва муассасалардан  тақдим этилган ҳужжатларни белгиланган тартибда ўрганиб чиқди. Меҳнат  муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш  юзасидан  туман  кўрик-танловининг   туман боскичида  “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси “номинацияси бўйича  “Баркамол авлод” болалар маркази, “Энг яхши корхона” номинацияси бўйича Саноат транспорт касб-хунар коллежи,   “Энг яхши меҳнат мухофазаси бўйича вакил” номинацияси бўйича 11-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби  ғолиб деб топилди.