Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши тўғрисида Низом 

 

Тошкент – 2015

write my college papers

 

 

Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика

кенгаши Раёсатининг 2014 йил 22  августдаги

13/10“о”- сонли қарори билан тасдиқланган

 

Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба

уюшмаси туман (шаҳар) кенгаши тўғрисида Низом

 

I. Умумий қоидалар

II. Туман (шаҳар) кенгашини тузиш тартиби.

III. Туман (шаҳар) кенгашининг мақсад ва вазифалари.

IV. Туман (шаҳар) кенгашининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
how to format a literature review apa style
V. Туман (шаҳар) кенгаши Раёсати.

VI. Туман (шаҳар) кенгаши таркиби.

VII. Туман (шаҳар) кенгашининг юридик шахс сифатидаги ҳуқуқлари.

VIII. Туман (шаҳар) кенгашни тугатиш тартиби.

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

Мазкур Низом Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман (шаҳар) кенгашини (кейинги ўринларда “кенгаш” деб юритилади) тузиш, фаолиятини ташкил этиш, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда фаолиятини тугатиш тартибини белгилаб беради.

Туман (шаҳар) кенгаши фаолиятини ўз ҳудудида амалга оширади.

Туман (шаҳар) кенгаши ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, тармоқ касаба уюшмаси Устави, тегишли Тармоқ Келишувлари, касаба уюшмаси юқори органларининг меъёрий ҳужжатларига амал қилади. Туман (шаҳар) кенгаши бевосита тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши раҳбарлиги остида фаолият кўрсатади. Республика кенгашининг ҳудуд бўйича Масъул ташкилотчиси унинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

 

II. Туман (шаҳар) кенгашини тузиш тартиби

Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Уставининг VII-бўлимига мувофиқ, кенгашларни тузиш ҳақидаги қарор Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсати билан келишилган ҳолда Республика кенгаши Раёсати томонидан қабул қилинади. Ушбу раёсат қарори асосида кенгашни шакллантириш ва фаолиятини ташкил қилиш юзасидан тегишли таъсис конференция ўтказилади.

Кенгашнинг дастлабки тузилиш жараёнида ташаббускор гуруҳ ташкил қилинади. Ташаббускор гуруҳ томонидан ҳудудда мавжуд тизимга тегишли, фаолият шакли ўхшаш бўлган ташкилотлар вакиллари иштирокида умумий йиғилиш ўтказилиб, кенгаш тузиш масаласи муҳокамага қўйилади. Йиғилиш иштирокчиларининг учдан икки қисми овоз берганда таклиф маъқулланган ҳисобланади. Шундан сўнг йиғилишда кенгашнинг олий органи ҳисобланган конференцияни ўтказиш тартиби, муддати, жойи, делегатлар меъёри ва сифат таркиби келишиб олинади. Сўнгра белгиланган муддатда конференция ўтказилади.

Фаолият юритаётган кенгашнинг номи, тузилмаси ўзгариши, қайта ташкил қилиниши зарурияти пайдо бўлган ҳолатларда ҳам юқори ташкилот кўрсатмасига мувофиқ, кенгашнинг олий органи ҳисобланган конференция чақирилади.

Конференция чақириш ва кун тартиби ҳақида уни ўтказишдан камида бир ой илгари эълон қилинади. Вакиллик меъёри ва конференцияга делегат сайлаш тартиби кенгаш мажлиси(пленум) қарори билан белгиланади.

Навбатдан ташқари конференция кенгаш аъзоларининг учдан бир қисмининг талабига кўра, шунингдек кенгашнинг ташаббуси билан ёки юқори касаба уюшмаси органининг қарорига мувофиқ чақирилади. Конференцияни ўтказиш куни, кун тартиби ҳақида камида 15 кун аввал эълон қилинади.

Конференция тармоқ Уставида белгиланган тартибда ўтказилади ва қарорлар қабул қилади.

 

Ш. Туман(шаҳар) кенгашининг мақсад ва вазифалари

                Кенгашнинг асосий мақсади -касаба уюшмаси аъзоларининг ижтимоий-иқтисодий, меҳнат, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқ ва манфаатларини ифодалаш, ҳимоя қилиш ҳамда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.

Ушбу мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги вазифаларни бажаради:

—  Уставда белгиланган вазифаларни, Конференциялар ва Қурултойнинг қарорларини бажариш бўйича ўз фаолиятини амалга оширади;

—  ўз ишини бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари олдида турган мақсад ва вазифаларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этади, улар фаолиятини мувофиқлаштиради, ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга чиқаришида амалий ёрдам кўрсатади ва қўллаб-қувватлайди;

—  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида тузилган ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича Бош келишув, тармоқ келишувлари ҳамда ҳудудий (минтақавий) келишувнинг ҳудудда бажарилишига кўмаклашади;

— меҳнатга оид ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, меҳнат ҳуқуқи нормаларини ўз ичига олган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;

—  касаба уюшмаси  аъзоларига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар беради ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида зарур ҳолларда даъво аризалари билан судга мурожаат қилади;

— меҳнат муносабатларини тартибга солиш, ходимларга иш ҳақи ва бошқа тўловларнинг тўланишида ижтимоий адолатли тизим жорий этилишига эришади;

—  ҳар бир касаба уюшмаси аъзосининг меҳнатга оид, мутахассисликка эга бўлиш, малакасини ошириш, муносиб ва ўз вақтида иш ҳақи олиш ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини таъминлайди;

—  касаба уюшмаси аъзолари ўртасида маданий-маърифий, жисмоний тарбия ва спорт, соғломлаштириш тадбирларини ҳамда дам олишларини ташкил этади.

 

 

IV. Туман(шаҳар) кенгашининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:

—  ўз аъзоларининг меҳнат ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалайди ҳамда ҳимоя қилади;

—  ҳудудда тармоқни иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда, меҳнат, иш ҳақи меъёрлари масалаларини ҳал этишда қатнашади;

—  ўз фаолияти тўғрисида ахборот тарқатади;

— ўз фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан йиғилишлар ўтказади;

—  кенгаш таркибига янги вакил этиб сайланган аъзоларнинг ваколатларини тасдиқлайди, шунингдек кенгаш аъзоларини таркибидан чиқаради, сайлайди;

— раис, раис ўринбосарини сайлайди ва лавозимидан озод қилади;

—  Раёсат таркибини сайлайди, комиссиялар тузади.

Касаба уюшмаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.

Кенгашнинг мажбуриятлари:

—  қонун ҳужжатларига риоя этади;

—  ўз мол-мулки ва пул маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ахборот билан  танишиш эркинлигини касаба уюшмаси аъзолари учун таъминлайди;

—  рўйхатдан ўтказувчи орган вакилига ўзи ўтказаётган тадбирларга эркин кириш имконини беради;

—  рўйхатдан ўтказувчи, солиқ ва статистика органларига ўз фаолияти тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади;

—  амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ меҳнат ва меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан жамоатчилик назоратини ташкил этади;

— ўз фаолияти тўғрисида тегишли конференция ва юқори сайлаб қўйилган касаба уюшмаси органларига ҳисобот беради;

– кенгаш мажлислари зарурият туғилганда, лекин бир йилда камида бир марта чақирилади.

Касаба уюшмаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам бажаради.

 

V. Туман(шаҳар) кенгаши Раёсати

Раёсат кенгашнинг ишчи органи ҳисобланиб, қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

—  амалдаги қонун ҳужжатлари ва касаба уюшмаси Устави, юқори  органларнинг қарорлари асосида касаба уюшмаси ташкилотлари олдида турган мақсад ва вазифаларни ҳисобга олган ҳолда ўз ишини ташкил қилади;

—  ҳудуддаги тегишли иш берувчилар, идоралар билан тармоқ ходимларига тааллуқли ижтимоий-иқтисодий муаммолар мажмуи бўйича зарур бўлганда жамоа келишувларини қабул қилади;

—  касаба уюшмаси фаоллари ўқувини ташкил этади, касаба уюшмаси фаолиятига оид ижобий тажрибаларни оммалаштиради, кенгаш раиси ва раис ўринбосари лавозимларига кадрлар заҳирасини шакллантиради ва улар билан ишлашни ташкил қилади;

—  янги ташкил этилган бошланғич ташкилотларни касаба уюшмаси хизматига олиш тўғрисида қарорлар қабул қилади, уларга жамоа шартномалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш, фаолиятини тўғри йўлга қўйишда амалий ёрдам кўрсатади;

— юқори касаба уюшмаси раҳбар органларининг қарорларини бошланғич ташкилотларга етказади, мазкур қарорларни бажарилишида бошланғич ташкилотларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатади;

—  аъзолик бадалларининг тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини назорат қилади, муаммоли ҳолатлар содир бўлганда уларни бартараф этиш чораларини кўради;

—  касаба уюшма бюджети бўйича даромадлар ва харажатлар сметасини ҳудудлар бўйича масъул ташкилотчи билан келишган ҳолда қарор билан тасдиқлайди, касаба уюшмаси бюджети маблағларидан оқилона фойдаланишни амалга оширади;

—  тасдиқланган Низом ва тартибларга асосан ижтимоий суғурта бюджети маблағлари ва касаба уюшмаси аъзолик бадаллари ҳисобидан ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштиришга ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланишини амалга оширади;

—  ташкилотларни аъзоликка қабул қилиш, шунингдек аъзоликдан чиқариш масалаларини ҳал қилади;

—  қуйи касаба уюшмаси ташкилотлари фаолиятига раҳбарлик қилади, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қўллаб-қувватлайди ҳамда бу борада амалий, услубий жиҳатдан кўмаклашади;

—  Устав талаблари ва ўз дастурларида қўйилган мақсадларга эришиш учун касаба уюшмалари ташкилотлари ҳудудий бирлашмалари билан ҳамкорлик қилади;

—  аъзолик бадалларининг тушумини ўрнатилган тартиб асосида таъминлаб беради;

—  касаба уюшмаси моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, молиявий шароитини яхшилаш ва ишсизликни бартараф қилишга ўз ҳиссасини қўшиш, янги иш ўринлари яратиш мақсадида(талабалар, ногиронлар ва тадбиркорларни ҳам бу ишга жалб қилган ҳолда) касаба уюшмаси маблағи ҳисобидан тадбиркорлик тузилмалари яратишни Республика кенгаши қарори билан амалга оширади.;

—  кенгаш мажлисини чақириш тўғрисида қарорлар қабул қилади, мажлис ўтказиш кунини белгилайди ва кун тартиби юзасидан таклифларни киритади;

—  кенгаш иш режасини тасдиқлайди, касаба уюшма ходимлари ва фаолларини юқори касаба уюшмаси ташкилотларининг Фахрий ёрлиқлари, нишонлари билан тақдирлашга тавсия этади;

—  тармоқ Устави билан белгиланган бошқа ваколатларни амалга оширади.

Кенгаш қошида “Жамоа шартномалари лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш комиссияси” тузилади. Комиссия келиб тушган жамоа шартномалари лойиҳаларини 15 календарь кундан кўп бўлмаган муддатда жамоатчилик экспертизасидан ўтказади. Унда, жамоа шартномаларининг таъсирчанлигини ошириш, уларнинг Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига, шунингдек Бош келишувга ва тармоқ келишувларига мувофиқлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Комиссия таркибига ҳуқуқшунослар, иқтисодчилар, меҳнат бўлимлари вакиллари ва бошқа малакали мутахассислар жалб қилиниши мумкин.

 

VI. Туман(шаҳар) кенгашнинг таркиби

Кенгашнинг таркибий тузилмаси, ҳақ тўланадиган аппарат ходимларига эга бўлган кенгашнинг штатлар жадвали Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишган ҳолда Республика кенгаши Раёсати қарори билан тасдиқланади ҳамда уларнинг иш ҳақи миқдорлари Федерация Кенгаши томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.

 

VII. Туман(шаҳар) кенгашининг юридик шахс сифатидаги ҳуқуқлари

Кенгашлар юридик шахс сифатида ўзининг белгиланган намунадаги муҳри, штампи, расмий хизмат хатлари (бланклар)га, шунингдек, банкда ўз ҳисоб рақамига ҳамда юридик манзилига эга бўлади.

 

VIII. Туман(шаҳар) кенгашини тугатиш тартиби

Кенгаш фаолиятини тугатиш Республика кенгаши Раёсати қарорига асосан тегишли касаба уюшмаси ташкилоти конференциясида амалга оширилади. Барча молиявий мажбуриятлар бажарилгандан сўнг, кенгашнинг мол-мулки ва маблағлари Уставда белгиланган мақсадларга сарфлаш учун Республика кенгаши тасарруфига ўтказилади.