Таълим тизими  ходимларини ижтимоий ҳимоя  қилиш –асосий  вазифа.

 

Бугунги кунда таълим-тарбия тизими ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш касаба уюшмаларининг асосий вазифаларидан биридир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил                   10 майда “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 349-сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорга кўра таълим тизими ходимлари, ўқувчилар ва талабалар мажбурий  меҳнатга, шу жумладан ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ ҳўжалиги ишлари, металл чиқиндилари ва макулатура йиғиш, шунингдек, бошқа турдаги мавсумий ишларга жалб қилиш ҳолатларининг зудлик билан олдини олиш ва бунга чек қўйиш таъкидлаб ўтилган.

Туман касаба уюшма кенгаши томонидан  тизимдаги ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ходимлардан мажбурий меҳнатга жалб қилмаслик, ойлик маошлардан мажбурий ушлаб қолиш ҳолатлари қайд этилиши, республика миқёсида ўтказилган ҳашарлардан бошқа ҳашарлар ўтказиляптими, шулар бўйича аноним сўровнома ўтказиляпти.Ўтказилган аноним сўровномалар  туман кенгаши  томонидан таҳлил қилиниб Масъул ташкилотчига маълумот бериб бориляпти.

Тумандаги 8-сонли мактабда  мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича суҳбат ўтказилди.  Мактабда    89 нафар ходим меҳнат қилади. Суҳбат давомида мажбурий меҳнат бўйича видеоролик ва слайд намойиш этилди. Туман кенгаши раиси М.Мадаминова Вазирлар Маҳкамасининг 349-сонли қарори, ушбу қарор бўйича касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида  гапирди. Суҳбат охирида ходимлардан аноним сўровнома ўтказилди. Ўтказилган сўровнома таҳлилига кўра бугунги кунда мактабда ходимлар мажбурий меҳнатга жалб қилинмаётгани, қўшимча ҳашарлар ўтказилмагани, ойлик маошларидан узрсиз сабабларга қўра ушлаб қолиш ҳолатлари қайд қилинмагани аниқланди. 

Бундай суҳбатларни тармоқ тизимидаги бошқа ташкилот ва муассасаларда  ўтказиш режалаштирилган.

Ижтимоий ҳимоя

 

 

-Халқ таълими тизимида тармоқ ходимларини ижтимой, иқтисодий, хуқуқий манфаатларини ҳимоялаш, уларга қулай ва хавфсиз иш ва ўқиш шароитларини яратиш, меҳнатини муҳофаза қилиш борасида                    2017-2019 йиллар учун таълим, фан ва  маданият  ходимлари касаба уюшмаси  Урганч  туман  кенгаши  билан  туман  халқ таълими  муассасалари  фаолиятини  методик  таъминлаш  ва  ташкил  этиш  бўлими ўртасидаги

Т А Р М О Қ    К Е Л И Ш У В И.

  1. Умумий қоидалар.
    • Таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Урганч кенгаши  (бундан буён туман  кенгаши)  ҳамда  туман  халқ  таълими  муассасалари фаолиятини  методик  таъминлаш  ва  ташкил  этиш  бўлими  (бундан  буён туман ХТМФМТТЭБ) ўртасида 2017-2019 йилларга тузилган тармоқ Келишуви (бундан буён Келишув)  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги,  ҳамда таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида тузилган тармоқ келишувлари асосида тузилган бўлиб, мазкур тизимда фаолият кўрсатаётган соҳа ходимларининг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва интеллектуал манфаатларини ҳимоя қилувчи кафолатли ҳужжат ҳисобланади.
    • Келишув 2017-2019 йилларга тузилган бўлиб, имзо қўйилган кундан бошлаб кучга киради. Ҳар икки томон белгиланган муддат даврида бир ёқлама тартибда ўз зиммасига олган мажбуриятини бажаришлари шарт. Мажбурият муддати тугагунга қадар ҳар икки томоннинг ўзаро келишувига биноан унинг айрим бандлари бекор қилиниши ёки унга ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
    • Келишувни имзолаган томонлар мажбуриятлар бажарилишини бир томондан тўхтатиб қўйилишига йўл қўймайди.
    • Иш жараёнида учраши мумкин бўлган келишмовчиликлар томонлар ҳурматини сақлаган ҳолда амалдаги қонунлар доирасида ҳал қилинади.
    • Таълим, фан ва  маданият ходимлари касаба уюшмаси Урганч  туман  кенгаши  билан туман  халқ  таълими  муассасалари фаолиятини  методик  таъминлаш  ва  такшил  этиш  бўлими  ўртасида 2017-2019 йилларга тузилган тармоқ келишуви ва унга қўшимчалар бошланғич касаба уюшма қўмиталари ва бўлим тасарруфидаги  барча  таълим  муассасалари ўртасида тузиладиган  жамоа шартномалари учун асос бўлади.
    • Келишув мажбуриятларининг бажарилиши йил охирида якунланиб, бажарилган ишлар таҳлил қилинади ҳамда ХТМФМТТЭБ Кенгаши ва туман кенгаши раёсатининг қўшма мажлисида кўриб чиқилади.

II. Томонларнинг ҳамкорликдаги мажбуриятлари

  • Аҳолини ижтимоий-иқтисодий ҳимоялаш юзасидан Ҳукумат Қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ижросини таъминлашда ҳамкорлик қилади.
  • «Таълим тўғрисида»ги Қонун, «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»нинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури ҳақида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 25 ноябрдаги «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 227-сонли қарори асосида таълим тизимини тубдан яхшилаш, замонавий ўқув технологияларини жорий қилиш, педагог ходимлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, соғлом авлодни тарбиялаш ҳамда таълим соҳасига тааллуқли Давлат дастурларини бажариш бўйича самарали фаолият олиб бориш ҳамда туман халқ таълими тизимидаги ўқитувчилар, педагог ва ходимлар, нафақахўрларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини кучайтиришни ХТМФМТТЭБ  ва туман  кенгаши фаолиятининг устувор йўналиши деб белгилаш.
  • Йил муносабати билан қабул қилинадиган Давлат дастурларининг бажарилишида ҳамкорлик қилиш.
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги 88-сонли «Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида туман халқ таълими муассасаларида иш ҳақининг ўз вақтида ва тўлиқ берилиши бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларнинг ижросини назорат қилиб бориш. Қарздорлик мавжуд бўлган ҳолларда мутасадди идораларга ёзма мурожаатлар билан чиқиш ва ечимини топиш.
  • Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида белгиланган (6,68,70,78,84,96,103, 117,119,123,135, 137, 142, 143, 144, 150, 152, 153, 166, 170, 173, 180, 187-197, 200, 203, 213-218, 220, 224-22 9, 231, 232, 233, 234, 235, 236, 237, 240, 242, 249) моддалар бўйича ходимларнинг айрим тоифалари учун бериладиган имтиёз ва кафолатларнинг ХТМФМТТЭБ тасарруфидаги таълим муассасаларида тўла амал қилинишини таъминлаш ва назорат қилиш.
  • Томонлар аёллар меҳнатини тартибга солиш. Аёллар ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга бериладиган қўшимча имтиёзлар ва кафолатларга риоя қилиш мажбуриятини оладилар (68,78,84,143,144,150,224,228,229,230,231,232,233,234,235,237, 238-моддалар).
  • Таълим-тарбия муассасаларининг ишида ва ривожланишида ёш мутахассислари иштироки самарасини янада ошириш хамда ёшларни ижтимоий химоя масаласи ечимини топиш мақсадида томонлар қуйидагиларга келишиб олдилар:
  • Халқаро меҳнат ташкилотининнг 138, 182-сонли Конвенцияларига биноан ишга қабул қилиш учун энг кичик ёшга риоя этиш хамда болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш юзасидан аниқ мақсадга йўналтирилган иш олиб бориш;
  • Ёш ходимлар, мутахассислар ва бошқалар ўртасида касб-маҳорати бўйича танловлар ўтказиш;
  • ёш оилалар аъзолари бўлмиш ходимларга ҳар тарафлама ёрдам кўрсатиш;
  • Ёш оилаларга уй-жой қурилиши, истеъмол моллари сотиб олишда банклардан имтиёзли кредитлар олишда кўмаклашиш;
    • Қонунлар ҳужжатларига биноан ва мазкур Келишув мақсадларида:
  • 30 ёшгача бўлган ходимлар ёшлар деб хисобланадилар;
  • Олий ва ўрта махсус маълумотга эга бўлган ва олган мутахассислиги бўйича илк бор мазкур ташкилотга ишга кирган ходимлар, таълим муассасасини битиргандан сўнг 3 йил давомида ёш мутахассислар деб ҳисобланадилар;
  • Расмийлаштирилган никоҳда илк бор турган ва ҳар бири 30 ёшга тўлмаган эр-хотинлар ёш оилалар деб ҳисобланадилар.
    • Тарафлар Меҳнат кодексида кўзда тутилган қуйидаги кафолатларга риоя этилишини ҳамда имтиёзлар берилишини таъминлаш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар:
  • Ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар учун(135, 143, 144, 202, 203, 214, 239, 240, 241, 242, 243, 244, 245, 246-моддалар);
  • Ишни таълим билан қўшиб олиб бораётган ходимлар учун (103, 143, 144, 249, 250, 251, 252, 253, 254, 255, 256, 257-моддалар)
  • Таълим муассасаларини битирган ходимлар учун(68,84,103 ва 274/1-моддалар).
  • Ижтимоий шерикчилик тамойили асосида фаолият олиб боришда меҳнат шартномасининг мазмуни, уни тузиш ва бекор қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси билан белгиланишини, меҳнат қонунчилигига кўра, мазкур келишув ва жамоа шартномасида белгиланган ходимнинг ҳуқуқлари ва кафолатлари даражасини пасайтирадиган меҳнат шартномаси ҳақиқий ҳисобланмаслиги ва қўлланиши мумкин эмаслиги эътиборга олинади.
  • Туман ХТМФМТТЭБга қарашли муассасаларда педагог-ходимлар, ўқувчиларга қулай ва хавфсиз иш ва ўқиш шароитларини яратишни таъминлайди ва назорат қилади (ўқув хоналари. буфет, ошхона, тиббиёт хоналари, хотин-қизлар учун гигиена хонаси, душ, спорт зали ва майдончалари). Давлат дастурига киритилган таълим объектларида қурилишнинг боришини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича қурилиш бошқармалари, маҳаллий хокимиятлар билан мунтазам муҳокама этиб бориш.
  • Касаба уюшмаси аъзолик бадалларини касаба уюшмаси аъзоларининг аризасига ва касаба уюшмаси ташкилотининг қарорига биноан иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида пул ўтказиш йўли билан барча ташкилотлар бухгалтериялари орқали ҳисоб-китоб қилиш.
  • Келишувнинг мазмуни ва унинг бажарилиши билан боғлиқ масалалар туман ХТМФМТТЭБ кенгашида ва  касаба уюшмаси туман  кенгашининг раёсатида муҳокама қилинганда, томонларнинг вакиллари иштирокини таъминлаш, ходимларнинг касбий, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва интеллектуал манфаатларига тааллуқли масалалар юзасидан қабул қилинадиган қарорлар тўғрисида батафсил ва ўз вақтида ахборот бериш.
  • Халқ таълими муассасалари раҳбариятлари билан касаба уюшма қўмиталари ўртасида жамоа шартномаларини тузишда амалий ёрдам кўрсатиш, уларнинг бандларига касаба уюшма аъзоларининг касбий, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва интеллектуал манфаатларини ҳимоя қилишнинг энг долзарб масалаларнинг киритилишига эришиш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш.
  • Касаба уюшмаси аъзолари ўртасида меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини мустаҳкамлашга қаратилган тушунтириш ва ташкилий ишларни олиб бориш, жойларда низоларга олиб келувчи вазиятларнинг олдини олишга қаратилган чоралар кўриб бориш.
  • Ўқитувчилар, педагог ва ходимларнинг меҳнат қилиш, таълим олиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида назорат ишларини олиб бориш.
  • Ходимларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларида, шунингдек соҳа ходимларининг, санаторий-профилакторийларда, дам олиш масканларида соғликларини тиклашлари ҳамда улар ўртасида маънавий-маърифий, жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини ташкил этишда ҳамкорлик қилиш.
  • “Йил тарбиячиси”, “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси”, “Йил мактаби”, “Йил директори” туман кўрик-танловларини ва умумтаълим мактабларининг фанлар бўйича билимлар беллашуви ва фан олимпиадаларини 2017-2019 йиллар давомида ҳамкорликда ўтказиш , уларнинг ғолибларининг устозларини рағбатлантириш.
  • Мазкур келишувга кўра меҳнаткашлар вакиллари деб эътироф этиладиган, Халқаро меҳнат ташкилотининг 135-Конвенцияси муҳофазаси остига олинадиган, ўз фаолиятларини амалга ошириш учун ҳақ тўланадиган иш вақтидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладиган, шунингдек интизомий жазо чоралари қўлланишидан ва иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатилишдан тегишли тарзда ҳимоя қилинадиган ходимлар тоифаларини белгилаш(меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар, меҳнат низолари комиссияларининг аъзолари ва бошқалар).

 

  • Халқаро Меҳнат ташкилотининг 138 ва 182-Конвенциялари асосида қабул қилинган миллий қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш.
  • Кам таъминланган касаба уюшма аъзоларининг санатория-профилакторийларда, дам олиш масканларида саломатликларини тиклашни ташкил этишда ҳамкорлик қилиш.
  • Республика Президенти Фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят Хокимининг меҳнаткашларни ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ҳимоясига қаратилган қарорлари асосида ўқув-семинарлар, илмий-амалий анжуманлар ўтказиш.

 

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги «Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги қарорини бажарилишини таъминлашда ҳамкорлик қилиш.
  • Ёшларни миллий истиқлол ғояси руҳида тарбиялаш, уларни турли ёт диний экстремистик  оқимлар таъсирига тушиб қолишларидан, зарарли одатларга берилиб кетишларидан муҳофаза қилиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида давлат ва ҳуқуқ-тартибот органлари туманда фаолият  кўрсатаётган жамоат ташкилотлари ва жамғармалар билан ҳамкорликда турли тадбирлар ўтказиш.
  • Гиёҳвандликка, психотроп моддадаларни тарқалишига, чекишга, юқумли касалликлар, шу жумладан сил касаллиги ва ВИЧ/ОИТС тарқалишига қарши курашиш мақсадида тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда учрашувлар, суҳбатлар, семинарлар ташкил қилиш.
  • Ижтимоий шерикчилик асосида олиб борилаётган ибратли ишларни республика ва маҳаллий оммавий-ахборот воситалари орқали ёритиб бориш.

2.27.   Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ижроя қўмитасининг 2011            йил     5  майдаги “Устоз-шогирд” усулини жорий этилиши борасидаги ишларда  Федерацияга аъзо ташкилотлар ва улар қошидаги Ёшлар кенгашларининг  фаолиятини янада кучайтириш тўғрисида”ги 6-1 сонли Раёсат қарори асосида касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини касб ва мутахассислик танлаш, амалиётини  ўташ, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини амалга ошириш ва иш билан таъминлаш борасида маҳаллий ҳокимиятлар органлари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, иш берувчилар, “Камолот” ЁИҲ, хотин-қизлар қўмиталари, жойлардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари, “Нуроний” жамғармаси ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ижтимоий шериклик асосида иш олиб бориш.

2.28. Ижтимоий ҳимояга  эҳтиёжманд, кам таъминланган меҳнаткашларнинг фарзандларини ўқув дарсликлари, қўлланмалар ва адабиётлар билан таъминлашда иш берувчилар, касаба уюшма ташкилотлари, ҳомийлар ва тадбиркорлар имкониятларидан кенг фойдаланиш.

 

2.29. Таълим муассасалари кутубхоналари ва ахборот ресурс марказлари ишларида амалий ёрдам бериб бориш ҳамда уларни лотин графикасидаги замонавий адабиётлар билан бойитиб бориш.

III.Урганч  туман  халқ  таълими  муассасалари   фаолиятини   методик   таъминлаш  ва  ташкил  этиш  бўлими  ўз зиммасига олган мажбуриятлар

Меҳнат шартномаси

  • Ўқитувчилар, педагог ва ходимларнинг касбий, ижтимоий-иқтисодий, хуқуқий ва интеллектуал манфаатларини муҳофаза қилиш борасидаги фаолиятларига тааллуқли қарорларни туман кенгаши билан келишилган ҳолда қабул қилиш.
  • Касбига, малакасига ва меҳнат шартномасига мувофиқ ходимларни тўла-тўкис иш билан таъминлайди.
  • Меҳнат шартномаси тузиш пайтида ходимларнинг Меҳнат қонунлари ва бошқа норматив хужжатлар билан белгиланган меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари даражаси пасайтирилишига йўл қўйилмайди.
  • Иш берувчи томонидан ходим билан меҳнат шартномасини тузиш пайтида, уни(имзо билан) муассасанинг Низоми, жамоа шартномаси ички меҳнат тартиби қоидалари  ва ходимнинг меҳнат функциясига тааллуқли ҳаракатдаги бошқа локал меъёрий актлар  билан таништириш.
  • Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан меҳнат шартномаси бекор қилинганда, ходимнинг хохишига кўра, йиллик асосий ва қўшимча таътилларни бериб, ундан кейин меҳнат муносабатларини бекор қилишни жамоа шартномасида кўрсатиш (МКнинг 152- моддаси)

 

  • Меҳнаткашларни иш билан таъминлаш мақсадида янги иш жойларини барпо қилиш.
  • Меҳнат кодексининг 100-моддасига асосан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш фақатгина касаба уюшма қўмитасини олдиндан розилигини олиб амалга оширилади (корхона тугатилган ва корхона раҳбари, раҳбар ўринбосари, бош ҳисобчи билан меҳнатга оид муносабатлар бекор қилинган ҳоллар бундан мустасно).
  • Туман ХТМФМТТЭБ ва унинг тизим бирликларини тугатиш ёки қайта ташкил этиш тўғрисидаги ниятни (агар бундай ҳолатлар иш жойларини қисқартирилишига ёҳуд меҳнат шартларини ноқулай тарзда ўзгартиришга олиб келадиган бўлса) касаба уюшма  ташкилотига камида икки ой олдин етказади.
  • Ходимлар сони қисқартирилганда уларни имкон даражасида иш билан таъминлаш чоралари кўрилади. Иш билан таъминлаш имкони бўлмаган холда иш берувчи камида икки ой олдин ҳар бир ходимнинг касби, мутахассислиги, малакаси ва меҳнат хақи миқдорини кўрсатган холдаги маълумотларни маҳаллий меҳнат органларига ёзма равишда тақдим қилади.
  • Қисқартириш тўғрисида огоҳлантирилган ходим Меҳнат Кодексининг 102-моддасида кўрсатилган имтиёзлардан тўла фойдаланади. Иш хажми қисқарганда ишда қолдириш афзалликлари Меҳнат Кодексининг 103-моддаси талаблари асосида олиб борилади.
  • Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда моддий мадад бериш учун белгиланган қўшимча кафолатларга риоя қилинади (МКнинг 67-моддаси)
  • ХТМФМТТЭ бўлимининг меҳнат шартномаси, бандлик кафолатларига оид меъёрий ҳужжатларининг туман кенгашига юборилишини таъминлаш ҳамда тармоқ ходимларининг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ҳимоясига тааллуқли масалалар муҳокама қилинадиган йиғилишларига  туман  кенгаши  вакилларини таклиф қилиш.
  • Ўқув педагогик юкламанинг режаси, дарсларни ўтказиш жадвалини ҳамда педагог ходимларнинг маошлари, устама ва қўшимча ҳақ миқдорини тасдиқлашда таълим муассасалари касаба уюшма ташкилоти вакилининг зарурий қатнашиши таъминланади.
  • Педагог кадрлар ва уларга бўлган эҳтиёж тўғрисида уларнинг ёши, қўнимсизлиги,  мавжуд ўқув юкламаси, фанлар(мутахассисликлар) бўйича етишмаслигини ҳисобга олган ҳолда мониторингни ташкил қилиш.
  • Ўқувчиларнинг ёзги дам олишларини ҳамда ёзги соғломлаштириш оромгоҳларини педагог кадрлар билан таъминлаш, педагоглар ўқувини ташкил этиш ва назоратини олиб бориш.
  • Педагог ходимларни аттестациядан ўтказишда касаба уюшмаси ташкилоти вакилининг иштироки таъминланади.
  • Ходимнинг ташаббуси билан уни вақтинча бошқа ишга ўтказиш учун узрли сабаблар рўйхати, шунингдек бошқа ишга ўтказилганда меҳнатга хақ тўлаш жамоа шартномасида белгиланади.
  • Иш берувчи ташаббуси билан ходимни бошқа ишга ўтказиш муддатининг чегараси, меҳнатга тўланадиган хақнинг аниқ миқдорлари, шунингдек ишлаб чиқариш зарурияти деб хисобланадиган холатлар жамоа шартномасида белгиланади.
  • Касаба уюшмаси ташкилотларига сайланган ва асосий ишидан озод этилмаган ходимларга интизомий жазо беришга, улар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббуси билан бекор қилишга, шунингдек вакиллик органлари таркибига сайланган ходимлар билан меҳнатга оид муносабатларни уларнинг сайлаб қўйиладиган лавозимидаги ваколати тугатилгандан кейин икки йил давомида иш берувчи ташаббуси билан маҳаллий меҳнат органининг олдиндан розилигини олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмайди. (МКнинг  25-моддаси)
  • Давлат дастурига киритилган таълим объектларида қурилишнинг боришини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича қурилиш бошқармалари, маҳаллий хокимиятлар билан мунтазам муҳокама этиб бориш.
  • Туман ХТМФМТТЭБ мукофотлари билан касаба уюшмаси аъзолари ва фаолларини рағбатлантириш мақсадида туман кенгаши тавсия этган номзодларни ўрнатилган тартибда тақдирлаб бориш.
  • Халқ таълими ташкилот ва муассасаларига амалиётини ўташга келган касб-ҳунар коллежи битирувчиларига Республикада жорий этилган “Устоз-шогирд” усули талаблари асосида амалиётини ташкил этиш.Уларга меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидалари талаблари ҳамда ўқув-методик йўналиши бўйича шарт-шароитлар яратиш, талаба –ёшларни шогирдликка олган Устозларни моддий ва маънавий рағбатлантириб бориш, янгидан ишга кирган ёш мутахассисларнинг қўнимсизлиги бўйича мониторинг ўрнатиш ва унинг олдини олиш чораларини кўриш.

Иш вақти ва дам олиш вақти.

  • Йиллик асосий узайтирилган таътилнинг энг кам муддати Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексига асосан белгиланади.
  • Ходим учун иш вақтининг нормал муддати меҳнат қонунлари Кодексининг 115-моддага асосан амалга оширилишини таъминлайди.
  • Педагог ходимлар учун иш вақтининг муддати меҳнат қонунлари Кодексининг 118-моддасига асосан белгиланади.
  • Иш вақтидан ташқари ишлашга ходимнинг розилигисиз йўл қўйилмайди.
  • Иш вақтидан ташқари ишнинг муддати йилига 120 соатдан ортиқ бўлмаслиги керак (МК 125-модда);

— 2 ва ундан ортиқ 14 ёшгача фарзанди бор аёлларга йил давомида иш ҳақи сақланган холда  1 соатга қисқартирилган иш куни ўрнатилади.

— 14 ёшгача 2 ва ундан ортиқ фарзанди бор аёлларга ҳар йили камида 3 кун ҳақ тўланадиган таътил, штатлар қисқаришида ёки корхона тугатилишида бу тоифадаги аёлларга янги иш қидиришлари учун ҳафтада икки кун иш ҳақи сақланган холда ишга чиқмаслик ҳуқуқи берилади.

  • Тарафлар иш берувчининг айрим ходимларни дам олиш кунлари ва ишдан ташқари вақтларда Меҳнат кодексининг 130,132,220,228,245-моддаларида белгиланган чекланишларга риоя қилиб ишга жалб қилишга хақли эканлиги тўғрисида келишадилар. Иш берувчи дам олиш, байрам кунлари ва ишдан ташқари вақтдаги ишни уни аниқ сабабини кўрсатган холда буйруқ билан расмийлаштириши шарт. Буйруқда ишга жалб қилиш сабаблари, ишни ташкил қилиш тартиби, меҳнат ва умумий хавфсизлик учун масъул шахслар аниқ кўрсатилган бўлиши шунингдек, Меҳнат кодексининг 157- моддасига асосан хақ тўланиши кўрсатилиши керак. Буйруқ мазкур ишга жалб қилинувчи ходимлар ва масъул шахслар эътиборига камида 3 кун олдин етказилиши лозим.
  • Меҳнат таътиллари календар йил бошлангунга қадар касаба уюшмаси билан келишиб тасдиқланган жадвал асосида берилади (144-модда ЎзР МК).
  • Меҳнат таътили учун хақ тўлаш таътил бошланишига 3 кун қолгунга қадар амалга оширилади.

                        Йиллик асосий таътил муддати:

  • ўқитувчилар учун 48 иш куни
  • тарбиячилар учун 36 иш куни
  • ишчи хизматчилар учун 18 иш куни
  • лаборант, кутубхоначи ва хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарларига 24 иш куни қилиб белгиланади.
  • 3 ёшгача боласи бўлган аёлларга иш вақтининг ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.
  • 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган ходимлар учун иш куни хафтасига 34 соат қилиб белгиланади.
  • Меҳнат таътилини бўлиб бериш, қисман бериш, бошқа муддатга тўлиқ ёки қисман кўчириш ҳамда меҳнат таътилидан чақириб олишни иш берувчи томонидан фақат ходимнинг ва касаба  уюшмаси қўмитасининг  розилиги билан амалга оширилади.
  • Ишлаб чиқариш ва молиявий имконияти мавжуд муассаса томонидан ўзининг шахсий маблағлари ҳисобидан ходимга ҳақ тўланадиган қўшимча меҳнат таътили бериш мумкин ва бу ҳар йилги асосий таътилга қўшилади, ҳақ тўланадиган қўшимча меҳнат таътилини бериш ва унинг муддатлари шартларини жамоа шартномасида кўрсатиш.
  • Жамоа шартномасида белгиланган холда ходимга оилавий шароитига (ўзининг тўйи, боласининг тўйи, оила аъзосининг ўлими ва бошқа узрли сабабларга) кўра қонун доирасида иш ҳақи сақланган холда таътил бериш

— фарзанди туғилганда                                — 3 кун

— фарзандлари суннат ва никоҳ тўйида     — 3 кун

— кумуш-олтин тўйларда                             — 3 кун

— янги уйга кўчганда                                    — 2 кун

— фарзандини биринчи синфга кузатишга – 1 кун

— яқин қариндошлари вафот этганда          — 3 кун

— никоҳ тўйи муносабати билан                 — 3 кун

  • Йиллик асосий таътилни олиш ҳуқуқини берадиган иш стажини ҳисоблаб чиқиш.(МКнинг 142-моддаси)
  • иш йили давомида ҳақиқатда ишлаган вақт;
  • меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилганлиги натижасида қилинган ҳақ тўланадиган мажбурий прогул вақти, агар ходим кейинчалик аввалги ишига тикланган бўлса, йиллик асосий таътилни олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига киритиш.
    • Иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати меҳнат жараёнида соғлигига физикавий, биологик ва бошқа зарарли омиллар таъсир этадиган ходимлар учун белгилаш (МКнинг 117-моддаси)

Бундай ходимлар рўйхати корхона ва ташкилотларнинг жамоа шартномаларида белгилаб қўйилади.

  • Иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан тўлиқсиз иш куни ёки иш хафтаси белгиланиши мумкин (МКнинг 119-моддаси)

Меҳнатга ҳақ тўлаш, кафолатли тўловлар ва компенсация тарзида тўловлар.

  • Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси асосида ишчи-хизматчиларга ойлик маошлари, нафақалар, бошқа тўловларни тўғри ва белгиланган муддатларда берилишини таъминлайди.
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 25 ноябрдаги “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 227-сонли қарори асосида умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасидан ойлик устамалар ва бошқа рағбатлантиришлар белгилаш бўйича умумтаълим муассасалари хузуридаги махсус комиссия таркибига касаба уюшмаси ташкилоти вакилининг киритилишини таъминлаш.
  • Бир неча касбда (лавозимда) ва ўриндошлик асосида ишлаганлик учун меҳнатга ҳақ тўлаш Меҳнат Кодексининг 160-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.
  • Тармоқ тизимидаги барча муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 161-моддаси асосида меҳнатга ҳақ тўлашнинг ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлмаслигини ва иш ҳақини ўз вақтида тўланиши учун муассаса раҳбарини шахсан жавобгарлигини таъминлаш.
  • Ўзбекистон Републикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 88-сонли қарорининг бажарилишини таъминлаш мақсадида таълим муассасаларида иш ҳақининг ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши бўйича чора-тадбирлар белгилаш ҳамда улар ижросини назорат қилиб бориш.
  • Иш хақи нақд пул шаклида тўланади, иш хақини товарлар билан натура шаклида тўланишига йўл қўйилмайди. Ходимнинг розилиги билан иш ҳақини пластик карточкаларга ўтказилиши мумкин.
  • Иш хақи тўловлари банк муассасаларининг айби билан кечиктирилганда банк билан мижоз ўртасида тузилган шартномага асосан тўловлар тегишли жарималар инобатга олинган холда бажарилишини талаб қилиш ва шу маблағ хисобига меҳнатга хақ тўлашни тартибга солиш борасида иш берувчининг мажбуриятлари жамоа шартномаларида белгиланади.
  • Ходимларнинг турли тоифалари учун қуйидагича устамалар, қўшимча тўловлар ва компенсациялар тўланади:
  • ходимларнинг бир корхонадаги кўп йиллик узлуксиз хизматлари учун устамалар тўланиши жамоа шартномалари орқали белгиланади;
  • қишлоқ хўжалик ишларига жалб этилган ходимларнинг ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади.
    • Ходимнинг ёзма розилигисиз, қонунда ва ушбу Келишувда кўрсатилган ҳолатлардан ташқари иш ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйилмайди (МКнинг 164-моддаси).

 

3.48.Муассасада иш шароити ўзгариши мумкинлигини ҳисобга олиб, томонлар                қуйидагича келишдилар:

  • байрам кунлари навбатчилик, тунги ва навбатдан ташқари қўшимча ишлар ( иш куни тугагач ёки дам олиш кунлари) икки баробар миқдорда тўланади;
  • ходимнинг истаги билан бу ишларнинг бир қисми меҳнат таътилига қўшиб берилиши мумкин;
  • асосий ишдан бошқа ишга жалб қилинган ходимларнинг ( масалан: қишлоқ хўжалиги) ўртача иш ҳақи сақланиб қолинади;
  • ходимнинг айбисиз ўқув тарбия муассасалари фаолияти тўхтатилганда, уларнинг ўртача иш ҳақи давом эттирилади.

3.49.Бошқа доимий ишга ўтказиш МКнинг 92-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.

3.50.Иш берувчи ташаббуси билан ходим вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврда унга бажараётган ишига қараб, лекин аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорида иш ҳақи тўланади (МКнинг 95-моддаси)

3.51.Ишлаб чиқаришдан ажралмаган холда олий ва ўрта-махсус касб-ҳунар ўқув муассасаларида таълим олаётган ходимлар учун меҳнат кодексининг 248,249,250,253-257-моддаларида белгиланган тартибда имтиёзлар берилади.

3.52.Ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ қўшимча харажатлар меҳнат кодексининг 171-173-моддаларида белгиланган тарзда амалга оширилади. Қўшимча тўловларнинг аниқ миқдори ҳар бир ташкилотнинг молиявий аҳволидан келиб чиққан холда жамоа шартномаларида белгиланади.

                                               Меҳнат интизоми

3.53.Муассасада меҳнат тартиби иш берувчи касаба уюшма қўмитаси билан келишиб тасдиқлаган ички меҳнат тартиб қоидалари асосида ўрнатилади.

3.54.Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг тегишли моддаларида кўзда тутилган талаблар асосида барча халқ таълими муассасаларида ички меҳнат тартиб қоидаларининг бўлиши таъминланади.

3.55.Касаба уюшма аъзолари орасида меҳнат, ўқиш ва ишлаб чиқариш интизомини мустахкамлашга қаратилган тушунтириш ва ташкилий ишларни олиб боради, можароларга олиб келувчи вазиятларнинг олдини олишга қаратилган чораларни кўради.

3.56.Меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида касаба уюшма аъзоларига қулай иш, дам олиш шароитларини яратади.

3.57.Ходимларни иш фаолиятида эришган ютуқлари, жамоат ишларидаги фаоллиги, фидокорлиги. илғорлиги, ижодкорлиги учун рағбатлантириб боради.

3.58.Меҳнат интизоми, ички тартиб қоидаларига риоя қилмаган ходимга нисбатан Меҳнат Кодекси ва ички тартиб қоидаларда кўзда тутилган интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли(181-модда ЎзР МК) , иш берувчи : — хайфсан; — ўртача ойлик иш ҳақининг 30% дан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима; -ўртача ойлик иш ҳақининг 50% дан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш; — меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин.

3.59.Кўп йиллар таълим тизимида ишлаган ходимларнинг юбилей саналарида  ва пенсияга ёшига етганда умумтаълим мактабларида директор жамғармасидан рағбатлантиради.(Ходим нафақа ёшига етиб нафақага чиққанда  энг кам иш ҳақининг  бир баравари  миқдорида, ходимлар юбилей саналарида  ва тўй маросимларини ўтказганда энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида , ишламайдиган халқ таълими фахрийлари юбилей саналарида ва тўй маросимлари ўтказганда республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг  бир баробаригача мукофотланадилар).

3.60  Тармоқ бўйича энг кам иш ҳақи Республикада қабул қилинган кўрсаткичдан паст бўлмаслигини таъминлайди.

 

Меҳнатни муфоҳаза қилиш

3.61.Таълим муассасаларидаги устахона, ётоқхона ва лабораторияларда хавфсиз ва соғлом меҳнат ҳамда  ўқиш шароитларини ташкил қилади.

3.62.Халқ таълими муассаса, ташкилотларида меҳнат шароитларини, меҳнат муҳофазасини ва ҳавфсизлик техникаси аҳволини яхшилаш бўйича тадбирлар ўтказиш учун маблағ ажратилишини таъминлайди ва назорат қилади.

3.63.Туман ХТМФМТТЭБда  меҳнат муҳофазаси хизматини ташкил қилиш.

3.64.Туман ХТМФМТТЭБ  тизимидаги ишчи-хизматчиларни тармоқда белгиланган меъёрлар асосида махсус иш кийимлари ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлайди.

3.65.Халқ таълими муассасаси, ташкилотларида чангланиш, ифлосланиш, шовқин ва тебранишларнинг меъёрда бўлишини таъминлайди, ўқув муассасаларида об-ҳаво намгарчилиги режими ва ёруғликнинг меъёрда бўлишига эришади. Асбоб-ускуналар, машина ва механизмларни хавфсизлик талабларига мувофиқ ҳолга келтириш ҳамда биноларни техник жиҳатдан қонақарли ҳолда сақланишини таъминлайди.

3.66.Халқ таълими муассасаси, ташкилотиларида бахтсиз ходиса оқибатида ногирон бўлиб қолган ходимга бир йиллик ўртача ойлик маоши миқдорида ва бахтсиз ходиса оқибатида нобуд бўлган ходим оиласига тўланадиган бир марталик нафақа олти йиллик ўртача ойлик маоши миқдорида тўланишини таъминлайди.

3.67.Ўқув тарбия муассаса, ташкилотлари ходимлари ва ўқувчилари ўртасида содир бўладиган бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш борасида амалий ишлар олиб бориш, улар содир бўлган тақдирда амалдаги Низом талаблари асосида иш юриш.

3.68.Меҳнатни муҳофаза қилиш қонунларини ҳаётга тадбиқ қилиш борасида қарор ва йўриқномаларни ишлаб чиқиш, таълим   муассасалари учун шарт бўлган кўрсатмаларни бериш ва ижросини назорат қилишни таъминлайди.

3.69.Туман ХТМФМТТЭБ тасарруфидаги барча ташкилотларида меҳнат муҳофазаси хонаси, техника хавфсизлиги бурчакларини ташкил қилиш ҳамда меҳнат муҳофазасига оид меъёрий ҳужжатлар билан таъминлашни амалга оширади.

3.70.Халқ таълими муассасаси, ташкилотларида меҳнат муҳофазаси устидан жамоатчилик назоратини ташкил қилиш, меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар сайланишини таъминлаш ҳамда уларни иш фаолияти бўйича рағбатлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш.

3.71.Тизимдаги меҳнат муҳофазаси бўйича юқори талаб қўйиладиган касбдаги ишловчиларни ҳавфсиз иш усуллари бўйича ўқитиш, шунингдек масъул ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ХТМФМТТЭБ  доимий комиссияси томонидан билимларини синашни ташкил қилиш.

3.72.Халқ таълими тизимида ишловчи ходимларни бахтсиз ҳодиса ва касб касалликларидан суғурталашни ва ишлаб чиқаришда рўй берган бахтсиз ҳодисаларни махсус текширишда бошланғич касаба уюшма қўмиталари ўрнига касаба уюшма органининг меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассиси иштирокини таъминлаш.

3.73.Туман  ХТМФМТТЭБ қошида  “Меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармаси “ тузиш.

Иш ўринларини шаҳодатлашни йўлга қўйиш. “Меҳнат муҳофазаси битими”га 2017 йилда                        42 млн. сўм маблағ ажратиш.

Ижтимоий имтиёз ва кафолатлар

3.74.Халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларининг кам таъминланган педагог ва ходимларнинг маълумот банкини яратиб уларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш. Умумхалқ ва касб байрамлари арафасида хайрия ёрдами кўрсатиш, ўрнак кўрсатаётган педагог ва ходимларни моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириш.

3.75.Ёлғиз кекса кишиларнинг ижтимоий-маиший эҳтиёжлари, соғлиги ва моддий аҳволининг мунтазам мониторингини йўлга қўйилишини таъминлаш.

3.76.Бўш қолган пул ва иқтисод қилинган маблағ ҳамда бюджетдан ташқари ишлаб топилган маблағларнинг 30 % дан кам бўлмаган қисмини соха ходимларининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига моддий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий суғурта бюджетидан ажратиладиган йўлланмаларнинг 45% қисман тўловини қоплаш .

3.77.Ўқув-педагогик юкламанинг режаси, дарсларни ўтказиш жадвалини тузишда балоғатга етмаган икки ва ундан ортиқ фарзандли аёл ўқитувчиларга имтиёзлар яратилади.

3.78.Иш ҳажми камайганда, мулк шакли ўзгарганда иш жойлари ва кадрларни сақлаб қолиш мақсадида ишловчиларни қайта тайёрлайди ва қайта ўқитишни уюштиради.

3.79.Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга меҳнатни муҳофаза қилиш, иш вақти таътиллар ва бошқа меҳнат шартлари соҳасида қўшимча имтиёзлар бериш.

3.80.Таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган холда ўқиб ўқув режасини бажараётган ходимларга йилда 14 календар кунидан кам бўлмаган иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериш.

3.81.Ўқув йили бошида мажбурий тиббий кўрикдан бепул ўтказишни таъминлаш (МКнинг 214-моддаси).

3.82.2017 йил 1 январидан бошлаб бюджет ташкилоти сифатида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини меҳнатга ҳақ тўлаш бюджет ажратмаси доирасида тўлашни давом эттириш.

3.83.2017 йилнинг 1 январидан иш берувчи вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини қуйидаги тартибда тўлаш мажбуриятини олади:

  • 2-Жаҳон уруши қатнашчилари, байналминалчи жангчилар ва уларга тенглаштирилганларга, уч ва ундан ортиқ 16 ёшга етмаган фарзанди бор ходимларга, меҳнатда жароҳат олганлар ва касб касалликлари билан касалланганларга тўлиқ иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда;
  • ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар рўйхатида турувчи ходимларга умумий иш стажига қараб, иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача;
  • бошқа ҳолларда умумий иш стажига қараб, иш ҳақининг 60 фоизидан 80 фоизигача.

3.84.Йилнинг номланиши бўйича қабул қилинган Давлат дастури ва шу асосда туман  кенгаши   дастур тадбирларининг бажарилишни таъминлашда ҳамкорлик қилинади.

3.85.Туғиш таътилига  аёлларга таътил ҳисоб-китобини 126 календар куни юзасидан амалга оширилишини таъминлаш.(233-модда ЎзР МК).

3.86.Ишлаб   чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олаётган ходимларга , илмий иш билан шуғулланаётган ходимларга Меҳнат Кодексининг 248,250,253,257-моддаларда кўрсатилиши бўйича зарур шарт-шароитлар яратиб берилади.

Маданий-оммавий тадбирлар, соғломлаштириш ва спорт ишлари

3.87.Давлат дастурларини бажариб боришда маҳаллий хокимият, туман кенгаши ҳамда тегишли жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда соҳа ходимлари ўртасида жисмоний тарбия ва спорт, оммавий-маданий тадбирлар ташкил этиш.

3.88.Касаба уюшма аъзоларининг спорт билан шуғулланишлари учун барча зарур шароитларни яратиш, турли спорт мусобақаларини ўтказиш, спортнинг оммавий турлари бўйича спорт ҳафталиклари ташкил қилиш, «Алпомиш ва Барчиной» спорт тадбирларининг ўтказилишига алоҳида эътибор қаратиш.

3.89.Ўқув муассасалари ҳамда болалар соғломлаштириш оромгоҳларидаги маънавият ва маърифат хоналарини Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик йилларида чоп этилган замонавий адабиётлар ҳамда плакатлар ва техника воситалари билан таъминлаш.

3.90.Кам таъминланган ходимларнинг саломатликларини тиклаб боришларида ҳамда таълим муассасалари қошидаги мавжуд маданият саройлари, клублар ҳамда ХТМФМТТЭБ  қарашли болалар оромгоҳларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимларнинг фарзандларини соғломлаштириш ва дам олишларини талаб дараждасида ташкил этишда фаол амалий ёрдам беради ва йўлланмалар қийматини қисман қоплайди

3.91.Соха ходимлари учун Ўзбекистон Республикасининг тарихий шаҳарлари ва қадимий қадамжоларига саёҳатлар ташкил қилиш.

3.92.Иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси ҳамкорликда ишга халақит бермаган холда ҳар иш куни “Ходимлар гимнастикасини” ташкил килади.

3.93. Ходимларнинг ҳар томонлама билим савияларини ошириш, туман, вилоят ва дунё миқёсидаги янгиликлар, хабарлар билан мунтазам танишиб боришларини таъминлаш мақсадида газета ва журналларга обуна бўлиш ишларига алоҳида эътибор қаратилади. Касаба уюшмаси нашри бўлган “Ишонч”,”Ишонч-Доверие” газеталарига обуна бўлади.

3.94.Туман ХТМФМТТЭБ ва туман кенгаши ҳамкорликда режа асосида “Маънавият соатлари”ни ўтказилишини  таъминлайди.

Меҳнат низолари

3.95.Меҳнат низолари комиссияси Меҳнат Кодексининг 262-моддаси талабларига асосан тузилади.

3.96.Меҳнат низолари комиссиясининг таркиби жами 6 кишидан иборат бўлиб, иш берувчи томонидан 3 киши, касаба уюшма томонидан 3 киши тенглик асосида белгиланади.

 

3.97. Комиссия мажлисларида раислик қилишни томонлар вакиллари навбати билан амалга оширадилар.

3.98. Башарти ходим келишмовчиликларни мустақил равишда ёки касаба уюшма қўмитаси иштирокида иш берувчи билан бевосита олиб бораётган музокараларда ҳал эта олмаса, меҳнат низолари комиссиясида кўриб чиқилади.

3.99. Меҳнат низолари комиссияси меҳнат низоларини ариза берилган кундан эътиборан 10 кун муддат ичида кўриб чиқади. Низо ариза берган ходим иштирокида кўриб чиқилади, агар у узрли сабабларга кўра иштирок эта олмаса, унинг ёзма аризаси билан низо кўрилавериши мумкин.

3.100. Меҳнат низолари комиссиясининг ваколат муддати ушбу Келишув шартномаси муддати билан чегараланади.

 

  1. Таълим, фан ва маданият  ходимлари  касаба уюшмаси  Урганч  туман  кенгаши  қуйидаги мажбуриятларни  ўз зиммасига олади:

Меҳнат шартномаси бандлик кафолатлари бўйича амалга ошириладиган ишлар.

 

  • Педагог ва ходимлар, уларнинг фарзандлари ҳуқуқларини ҳимоя этиш, уларни ижтимоий-иқтисодий муҳофаза қилишга йўналтирилган тадбирларнинг назоратини олиб бориш.
  • Жамоа шартномаларини тузиш ва ходимлар билан меҳнат шартномаларини тузиш қонунга зид бўлмаслиги юзасидан жойларда таълим муассасалари бошланғич касаба уюшма қўмиталарига мунтазам амалий ёрдам кўрсатиш ва назорат қилиш.
  • Халқ таълими муассасаларида ишга қабул қилишдаги баъзи чеклашлар, меҳнат бахсларини кўриб чиқиш ва ҳуқуқий масалаларда амалий ёрдам кўрсатиб бориш.
  • Ҳуқуқий ҳимоя соҳасида «Меҳнат тўғрисида»ги қонунчиликка риоя қилиниши устидан қаттиқ назорат олиб боради (МКнинг 9-моддаси), меҳнаткашларнинг ариза ва шикоятларини қабул қилади ва уларни “Фуқаролар мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни асосида қонуний ҳал этилишини таъминлайди. Таълим муассасаларида меҳнат муносабатларига оид муаммоларни ўрганади ва уларни ҳал этилишида ҳуқуқий ёрдам кўрсатади.

Меҳнатга ҳақ тўлаш, кафолатли тўловлар ва компенсация тарзида тўловлар борасидаги вазифалар.

  • Ўзбекистон Републикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 88-сонли қарорининг бажарилишини таъминлаш мақсадида таълим муассасаларида иш ҳақининг ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши бўйича чора-тадбирлар белгилаш ҳамда улар ижросини назорат қилиб бориш.
  • Тармоқ тизимидаги барча муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 161-моддаси асосида меҳнатга ҳақ тўлашнинг ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлмаслигини ва иш ҳақини ўз вақтида тўланиши учун муассаса раҳбарини шахсан жавобгарлигини таъминлаш.
  • Қишлоқ хўжалик ишларига жалб қилинган ходимлар ўртача иш ҳақининг сақлаб қолинишини таъминлашда амалий ёрдам бериш.
  • Ходимларнинг ойлик иш ҳақларини ўз вақтида олишларини, унинг ўзгариш даражаси таҳлилини ва назоратини олиб бориш.
  • Иш хақи тўловлари кечиктирилганда касаба уюшма ташкилотлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига бирлашган касаба уюшмаларининг иш хақидан муддати ўтган қарздорликни тугатиш бўйича намунавий Харакат тартибига асосан иш хақи тўловларидан узилиш
  • 2 ой бўлганда иш берувчилар олдида расмий талабномалар қўяди;
  • 2,5 ой бўлганда прокуратура органларига мурожаат қилади;
  • 3,5 ойлик узилиш худудга боғлиқ бўлганда вилоят касаба уюшмалари Кенгашига , 3,5 ойлик узулиш республикага боғлиқ бўлганда Республика Кенгашга мурожаат қилади.

Меҳнат интизоми. Ижтимоий имтиёз ва кафолатлар.

  • Меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини мустаҳкамлаш борасида келишилган тартибда касаба уюшма аъзолари турмуш даражасининг асосий мезонларини аниқлаш, қонунда белгилаб қўйилган пенсиялар, нафақалар миқдорига риоя этилишини назорат қилиш.
  • 2017-2019 йилларда ходимлардан тушадиган аризаларни инобатга олган ҳолда, уларга имкон даражасида моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиб бориш ҳамда ушбу масалалар бўйича жойлардаги жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.
  • Ўқув-педагогик юкламанинг режаси, дарсларни ўтказиш жадвалини тузишда балоғатга етмаган икки ва ундан ортиқ фарзандли аёл ўқитувчиларга имтиёзлар яратилиши бўйича бандларни жамоа шартномаларига киритиш ва бу борада касаба уюшмаларининг назоратини ошириш.
  • Ёш ходимларнинг ижтимоий ҳуқуқлари ва кафолатларини ҳимоя қилиш ишларини мукаммаллаштириш учун мавжуд ҳуқуқий-норматив базадан фойдаланиш.
  • Ёш йигит-кизларни касаба уюшмалари фаолиятига жалб этиш ишларини олиб бориш, жамоат ишида фаоллик кўрсатганларни мунтазам равишда рағбатлантириб боришни ўз зиммасига олади.
  • Умумхалқ ва касб байрамлари арафасида кам таъминланган, кўп болалик, ёлғиз оилаларга, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига хайрия ёрдами кўрсатиш, иқтидорли, ўрнак кўрсатаётган педагог ва ходимларни моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириш.
  • Кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандлари учун ўқув қуроллари, дарсликлар сотиб олишга ёрдам қилиш.
  • Туман кенгаши кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, кўп болали касаба уюшма аъзоларига  моддий ёрдам бериш  учун  касаба уюшмаси бюджетидан маблағ сарфлайди

Меҳнат муҳофазаси

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининиг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларни ва ходимлар саломатлигини бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида» ги Низом талабларини тўла бажарилиши бўйича эксперт сифатида қатнашиб бориш.
  • Меҳнатни муҳофаза қилиш қонунларини ҳаётга тадбиқ қилиш борасида қарор ва йўриқномаларни ишлаб чиқиш, таълим муассасалари учун шарт бўлган кўрсатмаларни бериш ва ижросини назорат қилишни таъминлаш.
  • Меҳнатни муҳофаза қилиш борасида барча таълим муассасаларида ходимларга соғлом ва хавфсиз шароитларни яратиб бериш устидан назоратни кучайтириш, улардаги иш ва дам олиш шароитларини ўрганиб чиқиб, уларга нисбатан талабчанликни ошириш.
  • Куз-қиш даврида ишлашга тайёргарлик кўриш юзасидан тадбирлар бажарилишини назорат қилиш.
  • Туман халқ  таълими тизимидаги ишловчилар ўртасида жарохатланиш, касалланишларни тахлил қилиш.
  • Халқ таълими муассасаларидаги ошхона, буфет, тиббиёт хоналари, хотин-қизлар учун гигиена хоналари, душ, спорт зали ва майдончаларининг фаолиятини яхшилаш борасида назорат ишларини олиб бориш.
  • Бўлим тасарруфидаги янги қурилиб ишга тушириладиган иншоатларни қабул қилувчи давлат комиссияси ишида ҳамкорлик ва келишув асосида қатнашиш.
  • Меҳнат муҳофазаси бўйича қонунчиликда белгиланган имтиёзларнинг амалда қўлланилиши устидан назорат олиб бориш.
  • “Меҳнат муҳофазасининг жамоатчилик назоратини энг яхши ташкил қилиш” бўйича республика кўрик-танловининг вилоят босқичини ўтказиб бориш.

Маданий-оммавий тадбирлар, соғломлаштириш ва спорт ишлари

  • Амалдаги Низомлар асосида касаба уюшма аъзолари ва уларнинг фарзандларини дам олиши учун соғломлаштириш масканларига имтиёзли йўлланмалар берилишида  кўмаклашиш.
  • Соғломлаштириш ва дам олиш учун йўлланмаларнинг тақсимланиш жараёнида кам таъминланган ходимлар, ишлаётган пенсионерларга имтиёзлар яратилишига алоҳида эътибор қаратиш.
  • Туман кенгаши маданий-оммавий тадбирларга, спорт тадбирларига, фаолларни рағбатлантиришга, обунага касаба уюшмаси бюджетидан маблағ сарфлайди.
  • Давлат дастурларини бажариб боришда маҳаллий хокимият, таълим муассасалари жамоалари, ҳамда тегишли жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда соҳа ходимлари ўртасида жисмоний тарбия ва спорт, оммавий-маданий тадбирлар ташкил этиш.
  • Соха ходимларининг Ўзбекистон Республикасининг тарихий шаҳарлари ва қадимий қадамжоларига саёҳатлар ташкил қилиш.
  • Соҳа ходимларининг ногирон болаларини соғломлаштириш уларни спортга янада кенг жалб қилиш мақсадида жойларда ташкил қилинган ногирон болаларнинг «Умид» спорт клубларининг фаолиятини янада такомиллаштириш, улар ўртасида махсус спорт мусобақалари, тадбирлар ташкил қилиш. Республика миқёсида ўтказиладиган спорт мусобақаларида қатнашишларини таъминлашда бўлим билан ҳамкорлик қилиш.
  • Ижтимоий шерикчилик борасида олиб борилаётган ишлар оммавий-ахборот воситалари орқали ёритилиб борилади.
  1. Келишувнинг амал қилиши, уни амалга ошириш механизми ва бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлиги
  • Келишувнинг бажарилиши назоратини иккала тараф амалга оширадилар. Келишувнинг бажарилиш якунлари тўғрисидаги маълумотларни келишув комиссияси аъзолари тайёрлайдилар ва ҳар йилнинг биринчи чорагида кўриб чиқиб натижалари тўғрисида ХТМФМТТЭБ кенгашига ва туман кенгашининг раёсатига ахборот берадилар.
  • Туман ХТМФМТТЭБ таълим, фан ва  маданият  ходимлари касаба уюшмаси Урганч туман кенгашини  тизимда ходимларнинг ягона вакиллик органи сифатида тан олади.
  • Жамоа Келишувига кирмаган ижтимоий-иқтисодий масала бўйича қарорлар қабул қилишдан олдин туман кенгаши  билан олдиндан келишиб олади.
  • Туман кенгаши  талаб қилганда унга меҳнат ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш билан боғлиқ масалалар юзасидан маълумотлар тақдим қилади.
  • Туман ХТМФМТТЭБ тасарруфидаги барча ташкилот, корхона ва муассасалардаги ишчи-хизматчиларнинг касаба уюшмаси аъзолик бадалларини, ижтимоий суғурта жамғармаси учун ҳисобланадиган ва меҳнаткашлар, уларнинг оила аъзоларини соғломлантириш учун ажратиладиган 0.1 фоиз ажратмани банк муассасалари орқали ўз вақтида тўлиқ ундирилишда касаба уюшма ташкилотларига яқиндан ёрдам кўрсатади.
  • Асосий ишидан озод қилинган касаба уюшма ходимларини меҳнат жамоаси аъзоси сифатидаги ҳуқуқлари, уларга муассасадаги барча имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини беради, уларнинг муассасадаги иш стажи сақланиб қолади
  • Асосий ишидан озод этилмай касаба уюшмасига сайланган ходимларга интизомий жазо беришга, улар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди.
  • Иш берувчи асосий ишидан озод қилинмай сайланган фаолларни ўз вазифаларини бажаришига кетган вақтлари учун ҳақ тўлайди, шунингдек қисқа муддатли касаба уюшмаси ўқувига қатнаган вақтларида уларнинг ўртача иш хақи сақлаб қолинади.
  • Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига асосан касаба уюшма қўмиталарининг Уставда белгиланган фаолиятини амалга оширишлари учун уларни хона, алоқа воситалари, канцелярия моллари, транспорт билан бепул таъминлайди.
  1. АЁЛЛАР ВА ЁШ ХОДИМЛАР УЧУН АЛОХИДА БЕЛГИЛАНГАН ИМТИЁЗЛАР.

А. Аёллар мехнатини тартибга солиш.

6.1Аёллар ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул бўлган шахслар учун қўшимча имтиёз ва кафолатлар.

— аёллар мехнатини таъқиқловчи иш ўринлари аттестациясини уларнинг модернизацияси асосида ўтказиш.

— тенг шароит ва тенг мехнатда аёллар ва эркаклар ойлик маошлари микдорининг экспертизасини ўтказиш.

— ишловчи ва эркаклар иш ўринларини иш хаки тўланиши микдори бўйича тахлил килиш.

— гендер ёндошувни хисобга олган холда ишловчиларнинг хизмат вазифаси бўйича усиши тизимини ишлаб чикиш.

— аёлларни касбий малакавий мослашиши тизимини ишлаб чикиш (масалан, хомиладорлик ва туғиш бўйича таътилдан кейин)

— рахбар лавозимларга тайинлашда ишловчи аёлларга ишловчи эркаклар билан тенг рақобатлашув шароитини яратиш.(Масъул ХТБ ва Туман кенгаши)

6.2       Томонлар Ўзбекистон Республикаси мехнат кодексида белгиланган имтиёзлар бериш ва кафолатларга риоя қилиш мажбуриятини оладилар.

— Хомиладор аёллар учун(78,84,224,237,228,229,143,231,233-моддалар)

— 2 ёшгача боласи бўлган аёллар учун (143,227,234,236-моддалар)

— 3 ёшгача боласи бўлган аёллар учун (78,84,150224,228,228,234,237-моддалар)

— Ўн икки ёшгача боласи бўлган ёки 16 ёшга тўлгунга кадар тарбиялаётган ота-оналарнинг бири (Васийга, хомийга)учун (230-модда)

— ўн тўрт ёшгача (ўн олти ёшгача ногирон боласи) боласи бўлган аёллар учун (68,144,228,229-моддалар)

— Боласини онасиз тарбиялаётган шахслар учун (235,238-моддалар)

6.3       Иш берувчи мажбуриятлари:

1).        Ишдан озод қилинаётган аёлларни мехнат бозорида талаб килинадиган мутахассисликларга олдиндан ўқитишни таъминлаш.

2).        Аёлларни қўшимча таълим олиш хукукларини тадбиқ қилиш ва малакасини ошириш учун имконият яратиш;

3).        Иш берувчи ташаббуси билан ишдан озод қилинадиган аёллар учун ватинчалик иш ўринлари ташкил қилиш (корхонада юзага келадиган масалаларни хал килиш учун вақтинчалик мехнат жамоаси тузиш).

4).        Хомиладор аёлларни тиббий кўрикдан ўтишлари учун  иш хақи сақланган холда ишдан озод қилиш  (Агар бундай кўриклар иш вактида ўтказилса).

5).        Боласи 2 ёшдан 3 ёшга тўлгунга қадар парваришлаш учун бериладиган таътилда бўлган аёлларга Ўзбекистон Республикасида белгиланган иш хақининг икки баробаригача миқдорда хар ойда моддий ёрдам кўрсатиб бориш

6).        4 ёки ундан кўп вояга етмаган фарзандлари бўлган кўп болали аёллар учун иш вақтини бир соатга қисқартирилган иш куни белгилаш ва Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш хақининг икки баробаригача миқдорда хар йили моддий ёрдам бериб бориш.

7).        уч ёшга тўлмаган болалари бор аёллар учун 1 соатга кисқартирилган иш куни ўрнатиш.

8).        10 ёшга тўлмаган 2 ва ундан ортиқ болалари бўлган аёлларнинг илтимосларига кўра ойлик маошлари сақланмаган холда қўшимча хар ойда уч кун таътил берилади.

9).        Нормативларда кўрсатилганларидан ташқари таълим муассасаларида аёллар шахсий гигиенаси хонаси ташкил қилинади.

10).      2 ёшга тўлмаган боласи бор ишловчи аёлларга боласини овкатлантириш учун хар 3 соатда 30 дақиқадан, 2 ёшга тўлмаган 2 ва ундан ортиқ боласи бор аёлларга эса хар 3 соатдан 1 соат танаффус берилади. Бу дақиқалар иш вақтига киритилади ва иш хаки сақланади. Ишловчи аёлларнинг хохишига кўра болани овкатлантириш танаффуслари иш куни давомида умумлаштирилиши ва дам олиш ва овқатланиш учун танаффусга, ёки иш кунининг бошига ёки охирига қўшиб ишлатилиши мумкин  (Мехнат кодексининг 236 -моддаси).

11).      Фарзанди бор ишловчи аёллар учун, бола парвариши бўйича фарзанди 3 ёшга етгунча таътилда бўлган вақти кейинги хақ тўланадиган таътил олиш хуқуқини берадиган иш стажига қўшилади.

12).      Касаба уюшма қўмитаси аёллар мехнатини яхшилаш учун шароит яратишда хамкорлик қилиш, таълим муассасаларининг аёллар соғлигини мухофаза қилиш ва мехнат шароитларини яхшилашга йўналтирилган ижтимоий дастурларини бажарилишида иш берувчига кўмаклашиш мажбуриятини олади.

В.

ЁШЛАР УЧУН КУШИМЧА ИМТИЁЗЛАР ВА КАФОЛАТЛАР.

6.4       Халк таълими ишида ва халк таълимини ривожланишида ёш мутахасислар иштироки самарасини янада ошириш хамда ёшларни ижтимоий химоя масаласини ечимини топиш мақсадида томонлар қуйидагиларга келишиб оладилар:

— Халқаро мехнат ташкилотининг 138, 182-сонли Конвекцияларига биноан ишга қабул қилиш учун энг кичик ёшга риоя этиш хамда болалар мехнатининг оғир шаклларини таъқиқлаш юзасидан аниқ мақсадга йўналтирилган иш олиб бориш;

— ёшлар билан ишлаш бўйича комплекс дастур ва уни амалга ошириш тадбирларини ишлаб чикиш;

— ёш мутахассислар  ва ёш усталар кенгашини тузиш;

— ёш ходимлар, мутахассислар ва бошкалар ўртасида касб махорати бўйича танловлар ўтказиш;

— ёш оилалар аъзолари бўлмиш ходимларга хар тарафлама ёрдам кўрсатиш. (Масъул: ХТМФМТТЭ булими).

6.5       Қонун хужжатларига асосан ва мазкур КЕЛИШУВ мақсадларида:

а) 30 ёшгача булган ходимлар ЁШЛАР деб хисобланади;

б) олий ва ўрта махсус маълумотга эга бўлган ва олган мутахассислиги бўйича илк бор ишга кирган ходимлар, таълим муассасасини битиргандан сўнг 3 йил давомида ЁШ МУТАХАССИСлар деб хисобланади.

в) расмийлаштирилган никохда илк бор турган ва хар бири 30 ёшга тўлмаган эр-хотинлар ЁШ ОИЛАлар деб хисобланадилар.

6.6       Тарафлар Мехнат кодексида кўзда тутилган қуйидаги кафолатларга риоя этилишини хамда имтиёзлар берилишини таъминлаш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар:

а) ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар учун (135, 143, 144, 202, 203, 214, 239, 240, 241, 242, 243, 244, 245, 246-моддалар);

б) ишни таълим билан бирга олиб бораётган ходимлар учун (103, 143, 144, 249, 250, 251, 252, 253, 254, 255, 256, 257-моддалар);

в) таълим муассасасини битирган ходимлар учун (68, 84,103 ва 247/1 моддалар).

6.7  Иш берувчининг мажбуриятлари:

а)ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга мехнатни мухофаза қилиш, иш вақти, таътиллар ва бошқа мехнат шартлари сохасида қўшимча имтиёзлар бериш;

б) ёш ходимлар ва ёш оилалар учун банклар тамонидан бериладиган узок муддатли кредитларни олишда кафиллик килиш;

в) ёш оила аъзолари бўлган ходимларга – мамлакатимизда ишлаб чиқарилган узок муддат фойдаланиладиган истеъмол молларини харид илиш ва уй жой урилиши учун;

г) сафарбарлик захирасидаги харбий хизматга чақирилган ходимларга – пул маблағларини молия вазирлигининг махсус хисоб рақамига киритиш учун фоизсиз ссудалар олишга кўмаклашиш

6.8  Касаба уюшма  туман  кенгаши мажбурияти:

а) ёш ходимларнинг ижтимоий хуқуқлари ва кафолатларини химоя килиш ишларини янада мукаммаллаштириш учун мавжуд хукукий-норматив базадан фойдаланиш;

б) ёш йигит-кизларни касаба уюшма фаолиятига жалб этиш ишларини олиб бориш ва жамоат ишида фаоллик кўрсатганларни мунтазам равишда тақдирлаш;

6.9.Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 84-моддасига асосан ўрта махсус,касб-ҳунар таълими муассасаларини ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасаларини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари ишга қабул қилинганда дастлаб синов белгиланмаслиги устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш.

6.10. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 2471— моддасига асосан “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг, шунингдек  давлат грантлари бўйича таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кирган битирувчилари билан меҳнат шартномаси  у тузилган кундан эътиборан уч йиллик муддат ўтгунига қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинганида  иш берувчи бу ҳақда маҳаллий меҳнат органини хабардор қилиши  шарт”лиги устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш.